SpaceX космик компанияси асосчиси Илон Маск АҚШ расмийларидан Starlink интернет тармоғининг Эронда ҳам ишлашига рухсат сўрамоқчи. Бу ҳақда у Twitter саҳифасида ёзган.
«Starlink Эронга қарши санкциялардан тегишли тарзда чиқариб ташланишни сўрайди», — деб ёзган Маск Twitter фойдаланувчисининг Эронни Starlink зонасига киритишнинг техник имконияти ҳақидаги саволига жавоб бериб.
Аввалроқ Маск Starlink интернет тармоғи энди Ер сайёрасининг барча қитъаларида ишга тушгани ҳақида твит қолдирганди.
Starlink — юқори тезликдаги интернетдан глобал фойдаланишни таъминлаш мақсадидаги сунъий йўлдошлар тизимини яратиш лойиҳаси. Сунъий йўлдошлар 550 км баландликдаги орбитага жойлаштирилмоқда, компания 2020 йиллар ўрталаригача шундай қурилмалардан қарийб 12 мингтасини коинотга чиқаришни режалаштирмоқда.
Изоҳ (0)