Германия Донецк ва Луганск Халқ Республикалари, шунингдек, Херсон ва Запорожье вилоятлари ҳудудларини Россия таркибига қўшиш бўйича референдумларни тан олмаслигини маълум қилди, дея хабар қилади «РБК».
«Бунақанги уйдирма референдумлар қабул қилиб бўлмайдиган иш. Улар халқаро ҳуқуқ ва жаҳон ҳамжамияти эришган келишувларга бўйсунмаслиги мутлақо аниқ», — деди Германия канцлери Олаф Шольц Нью-Йоркдаги БМТ Бош ассамблеяси чоғида.
Манбанинг таъкидлашича, референдум ўтказиш ниятидаги минтақалар Россия президенти Владимир Путинга мурожаат қилиб, Россия таркибига қўшилишнинг тезлаштирилишини сўрашган. Путин бу масала юзасидан 20 сентябрь оқшомида баёнот беришни режалаштирмоқда, дейилади хабарда.
Мавзуга доир: НАТО Украинани қўллаб-қувватлашини, аммо Россия билан уруш ҳолатида эмаслигини маълум қилди
Изоҳ (0)