АПЛ клублари Англия Кубоги ва Лига Кубоги форматини ўзгартириш масаласини муҳокама қилади, дея хабар қилмоқда Daily Mail.
Қайд этилишича, клублар Англия Кубогининг учинчи ва тўртинчи раундидаги такрорий ўйинларни бекор қилишни истамоқда. Шунингдек, Еврокубокларда қатнашадиган жамоаларга Лига Кубогида иштирок этиш мажбурий бўлмаслиги ёки 21 ёшдан кичик футболчиларни майдонга туширишга рухсат берилишини сўрамоқчи.
Ушбу масала АПЛ акциядорларининг 21 сентябрь кунги мажлисида муҳокама қилиниши кутилмоқда. Лига бир нечта мусобақада қатнашадиган клублар учун ўйинлар сони қисқартирилишидан умидвор.
Ўзгаришлар тасдиқланган тақдирда ҳам 2024/25 йилги мавсумдан кучга кириши мумкин.
Изоҳ (0)