Машҳур теннисчилар Рожер Федерер ва Рафаэль Надаль ўртасида кўргазмали ўйин бўлиб ўтиши мумкин.
Мадриднинг «Реал» клуби уй стадиони «Сантьяго Бернабеу»да таъмирлаш жараёнлари якунлангач, теннис афсоналарини ўртасида баҳс ўтказишни мақсад қилган. Тахминий муддат 2023 йилнинг ёзи бўлиши айтилмоқда.
81 минг мухлисни ўз бағрига сиғдира оладиган, янгиланаётган «Бернабеу»нинг майдони исталган қопламага алмаша олади ва турли маросимларни ўтказиш имкониятига эга.
Қайд этиш керак, испаниялик Рафаэль Надаль «Реал»нинг мухлиси ҳисобланади.
Федерер сентябрь ойида фаолиятини якунлашини маълум қилди. Унинг иштирокидаги сўнгги мусобақа Лондонда бўлиб ўтадиган кўргазмали Лейвер Кубоги турнир бўлади.
Изоҳ (0)