«Реал» ярим ҳимоячиси Марко Асенсио «Барселона»га ўтиши мумкин.
Каталонияликлар 26 ёшли футболчига қизиқиш билдирмоқда, дея хабар беради Mundo Deportivo.
Клубдагиларни Асенсионинг даражаси, ёши ва универсаллиги қизиқтириб қолган. Раҳбарият у «Барселона»да узоқ йил фаолият олиб боради деб ҳисоблайди.
Марконинг мадридликлар билан жорий мавсум охирида ўз ниҳоясига етади ва ярим ҳимоячи шартномани узайтирмайдиган бўлса, «кўк-анорранглилар» уни эркин агент сифатида ўз сафига қўшиб олмоқчи.
Асенсио 2022/23 йилги мавсум «Реал» сафида барча мусобақаларда 4 та ўйинда майдонга тушди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)