Японияда Кюсю оролига келиб, мамлакат шимоли-шарқига кўчган «Нанмадол» тайфуни оқибатида камида 43 киши жабрланди. Бу ҳақда NHK телеканали хабар бермоқда.
Бундан ташқари, электр узатиш симларининг узилиши ва табиий офатнинг бошқа оқибатлари туфайли Кюсю ороли ва Тюгоку минтақасидаги 300 мингдан ортиқ хонадон электрсиз қолган.
18 сентябрь куни эрталаб Кюсю, Кагосима, Миязаки ва Кумамото префектураларининг қарийб 2,5 миллион аҳолисига уйларини тарк этиб, эвакуация марказларига кўчиб ўтиш тавсия этилганди.
Тайфун урилган ҳудудда шамол тезлиги 50 метр/секундгача етиб, 70 метр/секундгача кучаймоқда. Довул марказида шамол тезлиги максимал 270 километр/соатга етади, деб ёзмоқда Reuters Япония метеорология бошқармасига таяниб.
Изоҳ (0)