Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилаётган, ички ва ташқи туризм салоҳиятини янада ошириш чора-тадбирларига бағишланган йиғилишда турагентларга лицензия талабини бекор қилиб, хабардор қилиш тартибига ўтказиш бўйича қарор лойиҳасини киритиш вазифаси қўйилди.
Умуман, Туризм вазирлиги ва вилоят ҳокимлари олдига янги имкониятлардан фойдаланиб, 2023 йилда камида 7 миллион хорижий ва 12 миллион ички туристни жалб қилиш топшириғи берилди.
Келгуси йилда туризм экспортини камида 2 миллиард долларга етказиш учун барча имкониятлар борлиги таъкидланди. Йиғилиш якунида мутасаддиларнинг ахбороти тингланди.
Мавзуга доир: Шавкат Мирзиёев 2 вазирлик ва 2 қўмита раҳбарларини қатъий огоҳлантирди
Изоҳ (0)