Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилаётган, ички ва ташқи туризм салоҳиятини янада ошириш чора-тадбирларига бағишланган видеоселекторда инфратузилма масаласи ҳалигача долзарб бўлиб қолаётгани таъкидланди.
Қайд этилишича, ушбу масалаларни ҳал этиш учун 200 миллиард сўм ажратилса, камида 3 миллион туристни жалб қилиш мумкин. Шу муносабат билан мутасаддиларга:
- вилоят ҳокимлари билан бирга бир ой муддатда туризм маҳаллаларида йўл, электр, сув ва интернет муаммосини ҳал этиш бўйича ҳукумат қарорини киритиш;
- ушбу дастурни молиялаштиришга йилига 200 миллиард сўм ажратиш;
- йил якунигача оилавий меҳмонхоналарни кўпайтириш учун оилавий тадбиркорлик дастурларига қўшимча 500 миллиард сўм йўналтириш;
- келгуси йил 1 апрелга қадар Корея тажрибаси асосида 135 та туризм маҳалласини тадбиркорларга бошқарувга бериб, уларни тематик туризм қишлоқларига айлантириш топширилди.
- Ўзбекистонда ички саёҳат қилувчилар сони 2021 йилга нисбатан 3,5 баравар ўсди
- Ўзбекистонда ҳокимлар ҳар ҳафта туроператор, меҳмонхона вакиллари билан учрашиб, уларнинг муаммоларини ҳал қилиб боради
- «Транспорт вазири Маҳкамов ҳам уйғонадиган вақт келди» — Шавкат Мирзиёев
- Бухорода зиёрат туризми объектлари инфратузилмасини яхшилашга маҳаллий бюджетдан 40 млрд сўм ажратилади
Изоҳ (0)