Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Футбол бўйича Англия Премер Лигасининг 8-турида «Тоттенҳэм» 17 сентябрь, шанба куни «Лестер»ни ўз майдонида қабул қилди.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

Учрашувнинг 6-дақиқасида Юри Тилеманс пенальтидан гол уриб, ҳисобни очди. 8-дақиқада Ҳарри Кейн мувозанатни тиклади. 21-дақиқада эса Эрик Дайер «шпорлар»нинг иккинчи голини урди. Биринчи бўлим сўнгида Жеймс Мэддисон ҳисобни тенглаштирди. Иккинчи бўлим бошида Родриго Бентанкур лондонликларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. 73-дақиқада Сон лондонликларнинг тўртинчи голи муаллифига айланди. 84 ва 86-дақиқаларда Сон хет-трикни расмийлаштириб, ўйиндаги якуний ҳисобни ўрнатди.

Антонио Конте шогирдлари очколари сонини 17 тага етказиб, 2-ўринга кўтарилиб олди. Улар биринчи ўриндаги «Манчестер Сити» билан бир хил очко жамлаган. «Лестер» эса 1 очко билан 20-ўриндан жой олди.

АПЛ

8-тур баҳси

17 сентябрь, шанба

«Тоттенҳэм» – «Лестер» 6:2

Голлар: 0:1 – 6 Тилеманс (пенальти), 1:1 – 8 Кейн, 2:1 – 21 Дайер, 2:2 – 41 Мэддисон, 3:2 – 47 Бентанкур, 4:2 – 73 Сон, 5:2 – 84 Сон. 6:2 — 86 Сон.

«Тоттенҳэм»: Льорис, Дайер, Лангле, Санчес (Ромеро, 59), Перишич (Эмерсон, 55), Сессеньон, Ҳёйберг, Бентанкур, Кулусевски (Биссума, 70), Кейн, Ришарлисон (Сон, 59).

«Лестер»: Уорд, Кастань, Эванс, Фас, Жастин, Мэддисон, Барнс, Ндиди (Сумаре, 85), Тилеманс, Дюзбери-Ҳолл (Иҳеаначо, 74), Дака (Варди, 74).

Огоҳлантиришлар: Ндиди (49), Дака (60), Перишич (73).

Изоҳ
Асосий янгиликлар