• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12410.99
    • RUB158.38
    • EUR14237.89
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +38°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Президент эътибори менга куч берди». Ҳоким «синдириш»га уринган тадбиркорни президент сийлади

    Бундан икки йил аввал «Дарё» нашрида Қашқадарё вилоятида фаолият юритувчи тадбиркор, пахтачилик кластери раҳбари Нурбек Эргашев билан боғлиқ муаммолар, тадбиркорнинг фаолиятига тўсиқ қўйилгани ҳақида туркум мақолалар эълон қилинганди. Ўшанда Қарши туманининг собиқ аёл ҳокими Мақсуда Мустафоева тадбиркорнинг пахта учун давлатдан олган кредит маблағини ғаллага, ғалла комбайнлари таъмирига сарфлаши кераклигини айтгани, тадбиркор эса бунга эътироз билдиргани ёзилганди.

    Тадбиркорга боғча, мактаб қуриб бермаётганини, телефон қўнғироқларига жавоб бермаслигию, селекторларда иштирок этмаслигини айтган ҳоким ундан 15 минг гектар ерини тортиб олганди.

    Фото: «Дарё»

    Тақдир тақозосини қарангки, туман ҳокими «синдиришга» уринган тадбиркорни бугунги кунга келиб президент Шавкат Мирзиёев сийлади. Унинг меҳнатлари эътироф этилиб, тадбиркорга «Дўстлик» ордени топширилди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    «Дарё» давлат раҳбари эътирофига эришган тадбиркорни яна суҳбатга тортди ва айни кундаги фикрлари билан қизиқди.

    Фото: «Дарё»

    Нурбек Эргашев.

    Нурбек Эргашев.
    Фото: «Дарё»

    Шахсан давлат раҳбарининг ўзи «нима муаммойинг бор, мендан қандай ёрдам керак», демоқда

    Фото: «Дарё»
    Сўнгги йилларда Ўзбекистонда тадбиркорликни ривожлантириш учун катта қадам ташланди ва бунинг учун керакли барча ишлар қилиняпти. Соҳа ривожи учун шахсан президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг ўзи бош-қош бўлмоқда. Бу эса биз тадбиркорларга куч, иштиёқ беряпти. Айниқса президентимизнинг тадбиркорлар билан шахсан, юзма-юз кўришиб, мулоқот қилиши бизга куч беряпти. Тасаввур қилинг, шахсан давлат раҳбарининг ўзи «нима муаммойинг бор, мендан қандай ёрдам керак», деб тургач, бизга бундан ортиқ нима керак?», — дейди тадбиркор Нурбек Эргашев.

    Фото: «Дарё»

    «Президентимиз эътиборида эканимдан қувондим»

    Фото: «Дарё»
    Ўша куни сафардан қайтгандим. Тошкентга боришингиз керак дейишгач, президентимиз билан мулоқотга чақирилганимдан жудаям қувондим. Ишонасизми, мукофот берилишини билганимда жудаям қувондим. Тўғриси, мен учун кутилмаган ҳолат бўлди. Бу мукофот нафақат менинг, оилам, жамоам, яқинларим ва Қашқадарё аҳлининг мукофоти бўлди», — дейди тадбиркор.

    Фото: «Дарё»
    «Муаммо ҳақида айтаман дегандим, аммо мен айтмоқчи бўлган барча муаммо ва ечими гапирилди»
    Президент билан учрашувда иштирок этишим ҳақида эшитганимдан сўнг ўзимни қийнаб келаётган барча муаммолар ҳақида гап очаман, шахсан президентимиздан бу ҳақда сўрайман деб ният қилдим ва шу ниятда Тошкентга бордим. Балки, ишонмассиз, лекин мен айтмоқчи бўлган барча муаммо залда президентимиз томонидан айтилди. Ҳатто бу муаммолар ечими ҳақида ҳам маълумот берилди. Қисқаси мен ва мен каби тадбиркорларни қийнаб келаётган муаммоларни президентимиз олдиндан билган ва биз билан учрашувда айнан шу масалаларни шахсан ўзлари гапирди. Саволга ўрин қолмади», — дейди суҳбатдош.

    Фото: «Дарё»

    Тадбиркорнинг эсга олишича, Қарши туманининг собиқ ҳокими Мақсуда Мустафоева билан боғлиқ жараёнлар, яъни фаолиятига тўсиқ қўйилиши, ноҳақ айбланиб, ери тортиб олингани билан боғлиқ воқеалар уни ранжитган. Аммо давлат раҳбарининг эътирофи ўша машаққатларни ёддан чиқаришига ёрдам берган.

    Фото: «Дарё»
    Тан олиш керак, Қарши туманининг собиқ ҳокими Мақсуда Мустафоева билан боғлиқ жараёнлар, судлашишлар соҳага нисбатан қизиқишим йўқолишига, эй, деб барчасига қўл силташимгача олиб борган. Лекин оиламнинг, яқинларимнинг, қўл остимда фаолият юритаётган ишчиларимнинг ишончи ва қўллаб-қувватлаши сабаб яна йўлимда давом этдим. Ва бугун хато қилмаганимни, вақтида чекилган машаққатларнинг кун келиб роҳати бўлишини тушуниб етдим. Шахсан давлат раҳбари бизнинг кичкина меҳнатимизни эътироф этиб, қўллаб-қувватлаётгани бошимдан ўтказган барча қийинчиликлар, машаққатларни эсдан чиқаришимга ёрдам беряпти», — дейди Нурбек Эргашев.

    Фото: «Дарё»
    Тадбиркор Нурбек Эргашевнинг маълумот беришича, «Sulton tex group» компанияси айни кунда 12 та йўналишда фаолият юритади.
    Компаниямиз 12 та йўналиш бўйича фаолият кўрсатади. Бу ерда 2 минг 800 нафар ишчи бор. Далада пахтани уруғлашдан тортиб, уни етиштириш, қайта ишлаш ва экспорт қилиш ишлари билан шуғулланамиз. Бир вақтнинг ўзида 50 минг тонна пахтани, 30 минг тонна чигит, 20 тонна толани қайта ишлаб, тайёр маҳсулот тарзида экспорт қилиш имкониятимиз бор. Бироқ, еримиз тортиб олингани боис, айни кунда хом ашё тақчиллиги бор. Шунга қарамасдан хом ашёни биржада сотиб олиб, ишимизни давом эттириб келяпмиз. Бундан ташқари 1000 та асалари уйи бор. Тоғ асалини қадоқлаб, экспорт қилиш билан шуғулланамиз. Туркия билан уруғчилик бўйича қўшма корхона ташкил этганмиз. Қолаверса, биолабораториямиз бор. Ишчиларимиз 2 миллион сўмдан 10 миллион сўмгача маош олади», — дейди тадбиркор.

    Фото: «Дарё»
    «Тадбиркорликни йиғиштираман деган қарор ҳам бўлган»
    Қарши туманидаги фаолиятимиз давомида туманнинг собиқ ҳокими билан боғлиқ суд жараёнлари, тадбиркорга қилинаётган муносабатдан кейин тадбиркорликни йиғиштираман деган қарор ҳам бўлган, аммо оиламнинг, яқинларимнинг, жамоамнинг қўллаб-қувватлагани, уларнинг менга ишонч билдиргани яна ишлашга ундаган. Президентимизнинг тадбиркорлар билан учрашувида бир тадбиркор давлатимиз раҳбарига «бунча кўп энергияни қаердан оласиз, бунинг сирини бизга ҳам айтинг», деганида, «бунинг ҳеч қандай сири йўқ, энг асосийси Ватанни севиш керак», дедилар-ку, мен ҳам ўша ҳис туйғу билан шу пайтга қадар ишлаб келдим. Ишимни севдим, жамоамни севдим, Қашқадарё халқини севдим ва аҳолига яхши иш ўрни яратиш, уларни қўллаб-қувватлаш иштиёқи менга куч берган. Биз ишлаб чиқараётган маҳсулотлар жаҳонда Султон бренди билан чиқса, ишчиларимизга яхши маош берсак биздан бахтли инсон йўқ», — дейди тадбиркор.

    Фото: «Дарё»
    «Муаммо бўлса, шахсан вилоят ҳокимига телефон қилиб, айтиш имкониятим бор»
    Муроджон Бердиалиевич вилоятга раҳбар бўлиб келган кунидан бошлаб, тадбиркорлар билан кўришди. Уларни тинглади. Тадбиркорларни қизиқтирган муаммоларни ўрганди. Вилоят ҳокимининг шахсан ўзи тадбиркорларни қўллаб-қувватламоқда. Ўзлари хабар олиб, қандай муаммолар бор, мендан қандай ёрдам керак деб сўраб туради. Менда ҳам муаммо бўлса, шахсан вилоят ҳокимига телефон қилиб, айтиш имкониятим бор. Хуллас, бюрократия йўқ. Қўллаб-қувватлаш зўр», — дейди тадбиркор.

    Фото: «Дарё»

    Нурбек Эргашев Ўзбекистон президентининг тадбиркорларга бу қадар ғамхўрлигига тадбиркорлар ҳам муносиб жавоб қайтариши керак деган фикрда.

    Фото: «Дарё»
    «Яратиб берилаётган барча имкониятлар ва шахсан президентнинг ғамхўрлигига биз тадбиркорлар ҳам муносиб жавоб беришимиз керак деб ўйлайман. Бу қадар имконият ва эътибор, қўшимчасига имтиёзга ўз вақтида яхши ишлаб, экспорт салоҳиятини ошириб, президентимиз, халқимиз олдида ўзимизни кўрсатишимиз керак», — дейди тадбиркор.
    16.09.2022, 20:10   Изоҳ (0)   65868
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон ва Хитой ўртасида чарм-пойабзал саноати соҳасидаги ўзаро ҳамкорлик ҳажми кенгаймоқда

    16.09.2022, 19:58

    Янгийўлда ёш йигит ҳокимлик бермоқчи бўлган уйни ишхонасидан узоқ бўлгани учун олмади

    16.09.2022, 19:21

    Саудия компаниялари Ўзбекситонда ер майдони ижарага олиб, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириши мумкин

    16.09.2022, 19:12

    ШҲТ саммити якунида Самарқанд декларацияси имзоланди

    16.09.2022, 19:01

    Путин Ҳиндистон бош вазири билан Россия–Украина масаласини муҳокама қилди (видео)

    16.09.2022, 18:49

    «Автомобилларга ўрнатилаётган газ баллонлар нархи арзонлашиши мумкин» – сенатор Қутбиддин Бурхонов

    16.09.2022, 18:46
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Moody’s “Бизнесни ривожлантириш банки” рейтингларини “салбий”дан “барқарор”га ўзгартирди


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади


    Click & Смарт Business (собиқ УЗКАССА): бизнес муваффақияти ва мижозлар қулайлиги учун ҳамкорлик


    TBC Bank ва Баҳодир Жалолов фирибгарларга қарши жангга чиқди 


    AKFA Group “AKFA Medline Social” номли тиббий стартап қурилишини бошланганини эълон қилди 


    Технологиянинг янги босқичи — HUAWEI Мате ХТ ва HUAWEI Мате 70 Про билан танишинг


    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади 


    InfinBANK томонидан ХИСМК линияси бўйича тақдим этилаётган исломий молиялаштириш – бизнесни ривожлантириш учун ишончли ечим 


    “Moody’s Ratings” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтинги прогнозини “Ба2”- “ижобий” даражагача кўтарди


    Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўмагида 2025 йил 2-4 октябрь кунлари CAEx HoReCa & UzFPT кўргазмаси бўлиб ўтади


    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    Анорбанк ва Beelab Ўзбекистон рақамли банкинг бозорида ҳамкорлик ўрнатди


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади

     

    Тавсия этамиз

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкент метросининг 7 та бекати оралиғида ҳаракат тўхтатилади

    Ўзбекистон | 24 июн, 10:42

    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади

    Реклама | 24 июн, 10:30

    Қочиб кетган келин, тўсатдан вафот этган созанда: хонанда Хуршид Расулов тўйларда бўлиб ўтган кўнгилсиз ҳолатлар ҳақида

    Мусиқа | 24 июн, 10:36

    Ўзбекистонда 25 июнь куни ҳарорат нисбатан пасаяди

    Ўзбекистон | 24 июн, 10:25

    “Дўстлик” пости орқали юклар электрон навбат билан ўтказилади

    Дунё | 24 июн, 10:21

    Месси “ПСЖ”га қарши — Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида дастлабки 1/8 финал жуфтликлари маълум бўлди

    Спорт | 24 июн, 10:20

    Ўзбекистонда сунъий равишда нархни ошириб, кейин арзонлаштириб кўрсатиш ман этилади

    Ўзбекистон | 24 июн, 10:02
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.