Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Украина Қуролли кучлари томонидан озод этилган Изюм шаҳрида 15 сентябрь куни тинч аҳоли ва украиналик ҳарбий хизматчиларнинг оммавий қабри топилди. Украина полицияси унда 440 нафарга яқин одамнинг жасади бўлиши мумкинлигини маълум қилди. Донецк вилоятида Россия ҳужуми сабаб, маҳаллий ҳокимият маълумотларига кўра, бир кун ичида беш нафар тинч аҳоли ҳалок бўлган. Россиянинг Белгород вилояти губернатори Вячеслав Гладков Валуйки шаҳри Украина ҳарбийлари томонидан ўққа тутилгани, оқибатда бир киши ҳалок бўлганини маълум қилди. Meduza урушнинг 204-кунидан асосий фотосуратларни жамлади.

Украина армияси томонидан озод этилган Изюм манзаралари

Украина армиясининг қарши ҳужуми пайтида озод қилинган Изюмдаги вайронагарчиликлар. Шаҳар апрель ойи бошида рус қўшинлари томонидан босиб олинган. Украина қуролли кучлари сентябрь ойи бошида шаҳар устидан назоратни тиклади.

Фото: AP Photo

Украина Қуролли кучлари ҳарбий хизматчилари танкда Изюм бўйлаб ҳаракатланмоқда.

Изюмлик ота-она етти ой деганда қизи билан кўришмоқда.

Изюм шаҳрида яшовчи 72 ёшли қария вақтинчалик бошпанасига ўтин ташимоқда. Изюмликлар ўтин ёрдамида уйларини истиб, овқат пиширади.

Шаҳардаги турар жойнинг отишмалардан кейинги аҳволи.

Шаҳар рус босқинидан озод қилинганидан сўнг, унда тинч аҳоли ва украиналик аскарларнинг оммавий қабри топилди. Харьков вилояти полицияси тергов бўлими бошлиғи Сергей Болвинов Британиянинг Sky News телеканалига маълум қилишича, бу ерда 440 га яқин одам кўмилган. «Россия ҳамма жойда ўлим изини қолдирмоқда. Бунинг учун у жавобгарликка тортилиши керак. Дунё бу уруш учун Россияни чинакам жавобгарликка тортиши керак», — деди Владимир Зеленский кечки нутқида.

Балаклеядаги Россия базасига HIMARS тизимидан берилган зарба оқибатлари

Харьков вилоятининг Балаклея шаҳрида Россия кучлари ҳарбий техника гаражи сифатида фойдаланган омбор Украина армияси зарбасидан кейин шундай кўринишда. Тахминларга кўра, зарба Украинага АҚШ ва Буюк Британия томонидан етказиб бериладиган HIMARS баравар ўт очувчи реактив тизими ёрдамида йўлланган. Россия томонидан қўлланиладиган совет тизимлари («Град», «Ураган» ва «Смерч») билан солиштирганда HIMARS юқори аниқлик, тезроқ қайта зарядланиш ва кучлироқ зирҳга эга.

Фото: Anadolu

Балаклеяда Украина Қуролли кучлари томонидан вайрон қилинган рус техникалари омбори.

Балаклеядаги HIMARS зарбаси оқибатида ёниб кетган рус техникаси.

Харьков вилоятининг ғарбий қисмида кечган жанг излари

Балаклеяда рус аскарларининг жасадлари. 8 сентябрь куни Украина Қуролли кучлари март ойи бошидан бери ишғол остида бўлган мазкур шаҳарга кирди. Россия Мудофаа вазирлиги март ойининг охиридан бери Россия армиясининг йўқотишлари ҳақида хабар бермаган.

Харьков вилоятида вайрон қилинган рус колоннаси. Украинанинг Харьков жануби ва шарқидаги қарши ҳужуми уруш бошланганидан бери рус армиясининг энг йирик мағлубиятига олиб келди. Россия илгари босиб олинган ўнлаб қишлоқ ва шаҳарларни бой берди, ўнлаб бутун ва шикастланган техникаларни, тонналаб ўқ-дориларни ташлаб кетди.

Фото: EPA

Балаклея яқинидаги Новая Гусаровка қишлоғида яксон қилинган рус бронетранспортёри ёнида сочилган патронлар. Сентябрь ойининг ўрталарида қишлоқ Украина Қуролли Кучлари томонидан озод қилинди.

Фото: Reuters

Украина ҳарбий хизматчилари Харьков вилоятида ёниб кетган рус «БМП-2» танки яқинида.

Киевдаги бомбапаноҳда мактаб

Киевдаги бомбапаноҳда мактаб ўқувчиларига дарс ўтилмоқда. Янги ўқув йилида рус ва беларус муаллифларининг асарлари Украина мактабларининг хорижий адабиётлар бўйича ўқув дастуридан олиб ташланди, деб хабар қилди Украина Таълим ва фан вазирлиги. Ўзгаришлар мактабнинг тарих курсига ҳам таъсир қилди — бу «Россиянинг Украинага қарши кенг кўламли қуролли тажовузкорлиги муносабати билан юзага келган муаммоларга жавоб» сифатида амалга оширилган.

Украина шарқидаги тан олинмаган республикаларга ҳужумлар

Ўзини-ўзи республик деб эълон қилган Луганск халқ республикаси ҳудудидаги коллежнинг отишмалардан кейинги кўриниши. ЛХР таълим ва фан вазири Иван Кусовнинг айтишича, коллеж 14 сентябрь куни эрталаб Украина қўшинлари томонидан ўққа тутилган, уни қайта тиклаш имконсиз. 

Фото: «ТАСС»

Голмовский қишлоғида (ўзини-ўзи республик деб эълон қилган Донецк халқ республикаси назоратида) ҳалок бўлган тинч аҳолининг жасадлари. Россиянинг Биринчи канали Украина кучлари ҳужуми оқибатида турар жой биноси ўққа тутилгани, тўрт нафар аҳоли ҳалок бўлгани ҳақида хабар берди.

Ўт ўчирувчилар Красний Пахар қишлоғидаги (ДХР назорати остида) ёнғинни ўчирмоқда. Донецк мери Олексий Кулемзин Украинанинг ҳужуми оқибатида бир эркак ва бир аёл яраланганини маълум қилди.

Кривой Рогдаги дамбанинг портлатилиши оқибатида юзага келган сув тошқини

Кривой Рогда яшовчи аёл сув босган кўча бўйлаб юрибди. 14 сентябрь куни Россия қўшинлари шаҳарнинг гидротехник инфратузилмасига зарба берди. Оқибатда Ингулец дарёсида сув сатҳи икки-уч метрга кўтарилган. Юздан ортиқ хусусий уй ва ёзги уйлар сув остида қолган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар