• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Россия армияси кетганидан кейин, Украинанинг Изюм шаҳридан оммавий қабр топилди, у ерда 400 дан ортиқ жасад борлиги айтилмоқда

    Украинанинг Харьков вилоятида жойлашган, яқинда украин армияси томонидан озод этилган Изюм шаҳри чеккасидаги ўрмондан оммавий қабрлар топилди, деб ёзади Meduza. «Настояшчее время» телеканали воқеа жойидан олинган фотосуратларни эълон қилди.

    Телеканал хабар қилишича, ушбу тасвирларни украиналик журналистлар тақдим этган. Суратларда хочларни кўриш мумкин, уларнинг кўпчилиги тахталарни синдириб ясалган. Баъзи хочларда ёзувлар — исм-шарифлар ва саналар бор. Хочлардан бирига «УҚК, 17 киши, Изюм ш., моргдан» деб ёзиб қўйилган. Қабрларнинг бир қисмига эса хочлар ўрнатилмаган.

    Украинанинг алоҳида ҳолатларда бедарак йўқолган шахслар бўйича вакили Олег Котенко (у Изюмга бориб келган) тасвирларнинг ҳақиқийлигини тасдиқлаган. Телеканал эфирида у Украина томони шундай қабрлар борлигини билгани, бу ҳақда улар россиялик ҳарбийлар жойлаган видеолар орқали хабар топгани ва Изюм озод этилганидан сўнг уларни қидириб топганини маълум қилди.

    Котенконинг сўзларига кўра, у жойда юзлаб қабрлар бор. Уларга нечи киши дафн этилган, улар ким ва қандай ҳолатларда ҳалок бўлган — булар ҳали аниқ эмас. Ҳалок бўлганлар орасида ҳарбийлар ҳам, оддий фуқаролар ҳам борлиги тахмин этилмоқда. Ўлим саналарига қараганда, тинч аҳолининг камида бир қисми Изюм Россия армияси томонидан ўққа тутилганида ҳалок бўлган, деди вакил.

    Кейинроқ Харьков вилояти полициясининг тергов бошқармаси бошлиғи Сергей Болвинов Британиянинг Sky News телеканалига маълум қилишича, бу жойга 440 га яқин одам дафн этилган. «Айтишим мумкинки, бу ере нг катта оммавий қабрлардан бири… унда 440 дан ортиқ жасад бор. Битта жойга 440 киши дафн қилинган», — деди Болвинов. Унинг сўзларига кўра, баъзилар ўлдирилган, қолганлар артиллериядан ўққа тутиш чоғида ва авиазарбалар оқибатида ҳалок бўлган. Жасадларнинг барчаси Россиянинг ҳарбий жиноятларини тергов қилиш доирасида эксгумация қилинади, дея қўшиб қўйди Болвинов.

    Изюм шаҳри апрель бошида Россия қўшинлари томонидан эгаллаб олинган эди. Украина Қуролли кучлари сентябрь бошида, Харьков вилоятидаги катта кўламли қарши ҳужум чоғида шаҳар устидан назоратни қайтариб олди. Изюм маъмурияти маълум қилишича, шаҳар учун жанглар ва истило чоғида камида минг нафар маҳаллий аҳоли ҳалок бўлган.

    Баҳорда журналистлар сунъий йўлдошдан олинган тасвирларда Донецк вилоятининг Мариуполь шаҳри яқинида бир нечта оммавий қабрларни аниқлаган эди, ушбу шаҳар Россия армияси истилоси натижасида деярли вайрон бўлган. Украина ҳукумати ҳисоб-китобларига кўра, шаҳарда 20 мингдан ортиқ тинч аҳоли ҳалок бўлиб, биноларнинг 95 фоизи вайрон бўлган ёки зарар кўрган.

    Мавзуга доир:

    • Зеленский Украина Қуролли кучлари томонидан озод қилинган Изюм шаҳрига келди
    • Киев полицияси Буча яқинида янги оммавий қабр топди
    • Мариуполь яқинидаги посёлкада янги оммавий қабр топилди. Унда минглаб одамлар кўмилган бўлиши мумкин

    16.09.2022, 12:44   Изоҳ (0)   23187
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    КХШТ Афғонистон шимолига 400 нафар ИШИД жангариси юборилганини аниқлади

    16.09.2022, 12:42

    Қирғизистон ва Тожикистон ўт очишни тўхтатишга келишиб олди, аммо чегарада вазият кескинлигича қолмоқда

    16.09.2022, 12:11

    ШҲТ Самарқанд саммити Ўзбекистоннинг катта дипломатик ғалабасидир — Le Figaro

    16.09.2022, 11:50

    Қозоғистон парламенти Нур-Султон номини Остонага ўзгартириш ва президентлик муддатини 7 йилга узайтириш тўғрисидаги қонунни қабул қилди

    16.09.2022, 11:19

    Қозоғистон Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотидан чиқиши ҳақидаги хабарларни рад этди

    16.09.2022, 11:08

    «Толибон» АҚШнинг афғон захираларини Швейцарияга ўтказиш қарорини қоралади ва буни халқаро ҳуқуқни бузиш деб атади

    16.09.2022, 10:44
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади

     

    Тавсия этамиз

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Жаҳон чемпионати қуръаси қачон ва қаерда бўлиши маълум бўлди

    Спорт | 23 август, 11:00

    Трамп Путинни футбол бўйича жаҳон чемпионатига келиши мумкинлигини маълум қилди

    Дунё | 23 август, 10:45

    Россияга исириқ олиб кирмоқчи бўлган аёл 8 йилга қамалди

    Ўзбекистон | 23 август, 10:25

    Гўшт еювчи бактерия АҚШ пляжларини эгаллаб олди

    Дунё | 23 август, 10:00

    Ўзбекистонда нечта оила борлиги очиқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 09:40

    АҚШ ҳукумати Intel кампаниясининг 10 фоиз улушини сотиб олди

    Дунё | 23 август, 09:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.