• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Туристлар Самарқандда 580 млн доллар эвазига қад ростлаган халқаро туризм маркази ва «Боқий шаҳар»ни 18 сентябрдан бошлаб томоша қилиши мумкинлиги маълум қилинди (видео)

    Самарқанд вилояти ҳокими ўринбосари Рустам Қобиловнинг «Дарё»га маълум қилишича, туристлар ШҲТнинг Самарқанддаги саммити доирасида қурилган, Марказий Осиёнинг замонавий, диққатга сазовор масканига айланиши мўлжалланган — «Буюк ипак йўли» халқаро туризм марказига 18 сентябрдан бошлаб кириши мумкин.

    ШҲТнинг Самарқанддаги саммитига жуда катта тайёргарлик кўрилди. Меҳмонларни муносиб кутиб олишга жиддий эътибор берилмоқда. Янги комплекслар, меҳмонхоналар, йўллар, янги инфротузилмалар бунёд этилди. Халқаро туризм маркази қурилиб фойдаланишга топширилди. Унинг таркибида 8 та замонавий меҳмонхона, шундан иккитаси беш юлдузли, иккитаси тўрт юлдузли ва тўрттаси уч юлдузли, умумий ҳисобда 1275 ўринга эга бўлган замонавий меҳмонхоналар қурилиб, фойдаланишга топширилди.

    Меҳмонларимиз Марказий Осиё давлатларидан эканлигини инобатга олган ҳолда, уларни Ўзбекистонга, жумладан, Самарқандга қизиқишини таҳлил қилиб, уларнинг бу ерда бўлиб турган вақтини самарали ўтказиш мақсадида Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Самарқанд вилоят ҳокимлиги томонидан дастур ишлаб чиқарилди. Дастурда саммитнинг асосий йиғилишлари ўтказилганидан кейин меҳмонлар, делегация аъзолари ва юртимизга ташриф буюрган меҳмон давлатлар делегацияларига Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятини, маданий мерос объектларини кўрсатиш ва таништириш, қолаверса, бизнинг бой маданий меросимиз ва миллий урф-одатларимизни, анъана ва қадриятларимизни кўрсатиш мақсадида ҳам университет хиёбонида катта маданият кўчалари ташкил қилинди. Ҳар бир давлатнинг урф-одати, анъаналари, кийиниши бу ерда мужассам бўлди», — дейди Рустам Қобилов

    «Боқий шаҳар»нинг кириш қисми.

    «Боқий шаҳар»нинг кириш қисми.
    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Ҳоким ўринбосарининг қўшимча қилишича, Самарқанд шаҳрида 22 та президент номерлари ташкил қилинган.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман
    Умумий меҳмонхоналар таркибига эътибор қаратадиган бўлсак, Самарқанд шаҳрида 22 та президент номерлари ташкил қилинган. Шундан 16 таси халқаро туризм марказида. Қолган меҳмонхоналарнинг барчаси замонавий ва халқаро талабларга жавоб берадиган 3-4 юлдузли меҳмонхоналарни ташкил қилади. Самарқанд шаҳрида ўзи мустақил саёҳат қилишни истаганлар учун ҳам алоҳида дастур ишлаб чиқилган. Бу харита дастурини олган меҳмон Самарқанд шаҳрининг исталган нуқтасидан барча тарихий обидаларга, овқатланиш жойларига, музейларга бориш имкониятига эга бўлади. Бу китобча шаклида бўлиб, QR код орқали сайтга кириб, керакли манзилни осон топиб олади. Шунингдек, 9 та такси хизмати ҳам киритилган», — дейди масъул.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Ҳоким ўринбосарининг маълумот беришича, саммитга тайёргарлик олдидан мингдан зиёд маданий мерос объектлари ходимлари, умумий овқатланиш корхоналари ва шу билан биргаликда меҳмонхона хизматчилари туризм университетида ўқитилган.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман
    Саммитга тайёргарлик кўриш жараёнида қарийб мингдан зиёд маданий мерос объектлари ходимлари, умумий овқатланиш корхоналари, шу билан биргаликда меҳмонхона хизматчиларини туризм университетида ўқитдик. 48 соатлик курсни ўтаган ходимлар ШҲТ саммити доирасида ўтказиладиган тадбирларни ўтказиш имкониятини берадиган сертификатларга эга бўлди. Ушбу сертификатлар шаҳримиздаги 16 та ресторанларида бор. Яъни, уларнинг менюлари ШҲТ давлатларининг тилларида ва уларнинг овқатланишига мос тарзда ишлаб чиқилди. Кўпчилик халқаро туризм маркази фақатгина ШҲТ саммитини ўтказиш учун қурилган деган фикрда юрибди. Бироқ, бу жой аввалдан Самарқанд шаҳрига кириб келувчи Чўпон ота тепалиги ва Зарафшон дарёси бўйидаги энг сўлим жой ҳисобланади. Бу ер байдарка ва каноеда эшкак эшиш бўйича халқаро мусобақалар ўтказиладиган республика эшкак эшиш каналида жойлашган. Саммит тугаши билан халқаро мусобақалар ва йиғилишлар ўтказиш бўйича буюртмалар қабул қилинмоқда. Хусусан, Фавқулотда вазиятлар вазирлиги томонидан Жаҳон чемпионати, триатлон бўйича Осиё чемпионати, енгил атлетика бўйича Ўзбекистон чемпионати ўтказилади. Ҳозирда айрим халқаро ташкилотлардан ушбу туристик марказда ишбилармонлик туризимини ташкил қилиш бўйича буюртмалар қабул қилинмоқда. Аниқ ишонч билан айта олманки, бу лойиҳанинг эртанги кундаги истиқболи порлоқ. 18 сентябрдан бошлаб турфирмалар меҳмонларини халқаро туризм маркази ва «Боқий шаҳар»га олиб боришлари мумкин», — дейди Рустам Қобилов.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Маълумот учун, «Буюк ипак йўли» халқаро туризм марказида умумий фонди 1200 га яқин хонага эга саккизта халқаро даражадаги меҳмонхона жойлашган. Улардан бири Samarkand Regency Amir Temur меҳмонхонаси бўлиб, Марказий Осиёдаги биринчи беш юлдузли меҳмонхона, жаҳоннинг етакчи меҳмонхоналари ассоциацияси – The Leading Hotels of the World рейтингига киради.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Мажмуада Марказий Осиёда илк бор Хитойнинг энг йирик меҳмонхона бошқарув компанияларидан бири бўлган, бош қароргоҳи Ченгду шаҳрида жойлашган Minyoun Group компаниясининг иккита меҳмонхонаси жойлашган. Беш юлдузли Silk Road by Minyoun меҳмонхонаси Буюк ипак йўли тарихига бағишланган. У 20 қаватли бинода жойлашган 241 та хонадан иборат.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Туристик марказда нафақат саёҳатчиларни, балки ишбилармон меҳмонларни ҳам кутиб олиш режалаштирилган. Конгресс маркази 18 минг квадрат метрлик функционал майдонга эга. Юқори технологияли залда 3500 иштирокчига мўлжалланган ўн учта конференция заллари мавжуд. Конгресс маркази биносига «Қуёш» номли кинетик ҳайкал ўрнатилган. Инсталяция муаллифи таниқли британиялик ҳайкалтарош, асли самарқандлик — Юнус Сафардиёр ҳайкал устида икки йил ишлаган. Композиция Шарқнинг чексиз саховатини ўзида мужассам этган.

    Туристик марказининг яна бир йўналиши — соғломлаштириш туризми. Дам олиш масканининг тиббий кластери тўртта Веллнесс Парк меҳмонхоналари билан ифодаланади. Уларнинг ҳар бири кенг қамровли тиббий кўрикдан ўтказиш ва танани яхшилаш учун мўлжалланган дастурларга мувофиқ ишлайди. Мажмуа ҳудудининг учдан икки қисмини боғ ҳудуди эгаллаб, у ерда Германия, Бельгия, Италия ва Голландиядан 50 мингдан ортиқ атиргул, 30 минг туп дарахт ва юз минглаб буталар экилган.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    «Буюк ипак йўли» халқаро туризм маркази 580 миллион долларга қуриб битказилган. 260 гектардан ортиқ майдонда 8 та меҳмонхона бўлиб, мажмуа меҳмонхоналарида бир вақтнинг ўзида 3000 кишини жойлаштириш мумкин. Ҳудуднинг 170 гектари яшил майдон, 20 километрини йўл ташкил этади. Мажмуа қурилишга 10 мингдан ортиқ мутахассислар жалб қилинган бўлиб, шаҳар марказидан 20 дақиқа узоқликда жойлашган.

    Бугунги кунда Самарқандда ШҲТ меҳмонларини кутиб олиш учун 1551 та стандарт, 122 та люкс ва 22 та аппартамент хоналари мавжуд 31 та замонавий меҳмонхона тайёрланди. Ушбу меҳмонхоналар бир вақтнинг ўзида 1700 га яқин меҳмонни қабул қила олади. Шу билан бирга 981 ўринли 26 та меҳмонхона заҳирага олинган. Жами 57 та меҳмонхона саммит меҳмонларини кутиб олишга тайёр, — дейди вилоят ҳокими ўринбосари Рустам Қобилов.

    Мавзуга доир: «Бу саммитда Самарқанд руҳи бор, дунё доим бир бутунликда кўрилади» — Баҳромжон Сотиболдиев ШҲТ саммити ҳақида (видео)

    15.09.2022, 18:13   Изоҳ (0)   23652
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Ҳеч ким ШҲТ олдига ҳарбий ташкилот муқобили бўлиш вазифасини қўймайди» — Дмитрий Песков

    15.09.2022, 18:07

    «Жаҳон сиёсати ва иқтисодиёти барқарор бўлмаган ҳозирги вазиятда ШҲТга катта аҳамият қаратилмоқда» — эксперт Рустам Маҳмудов

    15.09.2022, 17:37

    «Бу — кўзбўямачилик». Яккабоғлик депутатлар вилоят ҳокими ўринбосари бошчилигидаги масъуллар ишини танқид қилди

    15.09.2022, 17:36

    Шавкат Мирзиёев Туркманистон президенти билан музокара ўтказди

    15.09.2022, 17:34

    Лукашенко: «Беларусь учун Шанхай оиласининг тўлақонли аъзосига айланиш вақти келди»

    15.09.2022, 17:30

    Шавкат Мирзиёев Қирғизистон президенти билан учрашув ўтказди

    15.09.2022, 17:24
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Фарғонада фуқаро ўз танишини Gentraʼда қасддан уриб, ўлдириб қўйди

    Ўзбекистон | 13 июл, 10:14

    Ўзбекистоннинг олис ва чекка ҳудудларида хорижий тиллар бўйича ўқув маркази очадиган ёшларга фоизсиз қарз берилади

    Ўзбекистон | 13 июл, 09:32

    Саломатлик ҳақидаги замонавий тиббиёт аллақачон инкор қилган янглиш фикрлар

    Саломатлик | 13 июл, 08:39

    Путин Эронни яширинча уранни бойитишдан воз кечишга чақирди

    Дунё | 13 июл, 08:25

    Ўзбекистонда муомалага чиқарилган банк карталари сони кескин ўсди

    Иқтисодиёт | 13 июл, 08:00

    АҚШда Трампга қарши терговларга ёрдам берган ходимлар ишдан бўшатилди

    Дунё | 12 июл, 23:50

    “Ҳеч кимдан қўрқмайман” — Тошкентда тадбиркор болалар майдонини эгаллаб олди, аҳоли норози

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:37

    “Барча заправкаларда электр қувватлагичлар ўрнатилади” — транспорт вазири Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:27

    Ҳиндистонда россиялик аёл икки боласи билан чангалзорда яшаётгани аниқланди

    Дунё | 12 июл, 23:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.