Беларусь президенти Александр Лукашенко ШҲТ бош котиби Чжан Мин билан учрашувда мамлакати «Шанхай оиласи»нинг тўлақонли аъзосига айланиш вақти келгани ҳақида гапирди.
«Бизни бу йўлда қўллаб-қувватлаётганингизни биламиз ва бунинг учун сиздан жуда миннатдормиз», – дейди раҳбар. Лукашенконинг айтишича, ШҲТга аъзо бўлиш катта муваффақият ҳисобланади.
«Биз 12 йил олдин ШҲТ билан ҳамкорликни бошлаганмиз. Ўз-ўзидан ёки тасодифан эмас. Ўшанда бу ташкилот ёш эди, дунё ҳамжамиятида ўз ўрнини топишга уринаётган эди. Бугун эса ШҲТ нуфузли тузилмага айланди, унга катта умидлар билан қарашмоқда», — дея таъкидлади у.
Мавзуга доир: Беларусь ҳам Ўзбекистон ва Россиянинг «Агроэкспресс» лойиҳасига қўшилиши мумкин
Изоҳ (0)