Россия Федерацияси президенти Владимир Путиннинг матбуот котиби Владимир Песков Самарқандда бўлиб ўтаётган Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг навбатдаги саммити юзасидан ўз фикрларини билдириб ўтди.
Унинг айтишича, ташкилот ҳеч қандай ҳарбий мақсадни кўзламаган. ШҲТ қаршилик эмас, дўстлик ташкилоти ҳисобланади.
«Ҳеч ким ШҲТ олдига ҳарбий ташкилот муқобили бўлиш вазифасини қўймайди. Бу – кимгадир қарши эмас, дўстлик ташкилоти. Бу ерда умуман бошқа фалсафа бор», — дейди Дмитрий Песков.
Изоҳ (0)