ШҲТ саммити доирасида 15 сентябрь куни Шавкат Мирзиёевнинг Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов билан музокаралари бошланди. Бу ҳақда президент матбуот котиби хабар қилди.
Қайд этилишича, Туркманистон президенти Ўзбекистонда унга кўрсатилган самимий меҳмондўстлик учун мамлакат раҳбарига миннатдорлик билдирди. Туркманистон Миллий Кенгаши Халқ Маслаҳати раиси Гурбангули Бердимуҳамедовнинг саломини етказди.
Олий мартабали меҳмон Самарқандда Мирзиёев раҳбарлигида амалга оширилаётган улкан бунёдкорлик ишларини алоҳида қайд этган.
Товар айирбошлаш ҳажми барқарор ошиб бораётгани ва йил бошидан 10 фоизга ортгани кўрсатиб ўтилган. Логистика, саноат, қишлоқ ва сув хўжалиги соҳаларида қўшма кооперация лойиҳалари амалга оширилмоқда. Ҳудудлар ҳамкорлиги ва маданий-гуманитар алмашинув кенгайиб бормоқда.
Изоҳ (0)