Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Санкт-Петербургда мураккаб молиявий аҳволда ва яшаш жойисиз қолган ўзбекистонлик фуқарога ёрдам кўрсатилди. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабар берди.

Фото: Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги

Фото: Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги

Қайд этилишича, 2022 йил февраль ойида Россияга ишлаш учун келган ўзбекистонлик К.А. август ойида ишсиз қолгани сабабли Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Санкт-Петербург шаҳридаги ваколатхонаси ҳамда Бош консулхонага вақтинча яшаш учун ётоқхона тўловини амалга оширишда ҳамда ватанга қайтишда ёрдам сўраб мурожаат қилган.

Натижада шу куннинг ўзида фуқаро К.А. фарзандлари билан агентликнинг Санкт-Петербургдаги вакиллиги томонидан Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқароларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси ҳисобидан хостелга жойлаштирилди.

Шунингдек, фуқаронинг Ўзбекистондаги яқин қариндошлари кўмагида авиачипта олиб берилди ва Санкт-Петербург—Урганч йўналишидаги авиарейс билан ватанга қайтарилди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар