Шавкат Мирзиёев таклифига биноан Хитой раиси Си Цзиньпин 14 сентябрь куни давлат ташрифи билан мамлакатга келди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Самарқанд халқаро аэропортида Хитой етакчисини давлат раҳбари кутиб олди. Миллий куй-қўшиқлар, рақслар ижро этилди.
Ташрифнинг асосий тадбирлари 15 сентябрь кунига мўлжалланган. Шу куни олий даражадаги Ўзбекистон–Хитой музокаралари бўлиб ўтади.
Хитой раиси 16 сентябрь куни Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этади.
Изоҳ (0)