Тошкент шаҳрида 10 сентябрдан 10 октябрга қадар «Тоза ҳаво» ойлиги бўлиб ўтади. Бу ҳақда Давлат экология қўмитаси хабар қилди.
Қайд этилишича, ушбу ойлик доирасида Тошкент шаҳар Экология ва Ички ишлар бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида пойтхатга кириб келувчи 6 та йўл патруль масканларида мониторинг ўрганиш тадбирлари ташкил этилмоқда. Тадбирлар жараёнида аниқланган ҳолатлар юзасидан белгиланган тартибда маъмурий баённомалар рамийлаштириляпти.
Шунингдек, ойликнинг мазмун-моҳияти юзасидан ҳайдовчиларга зарурий тавсиялар берилиб, тарғибот ва ташвиқот ишлари ҳам олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)