Қашқадарё вилояти Касби туманида жиноят содир этган қочоқ фуқаро Москвада қўлга тушди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар қилди.
Қайд этилишича, Касби туманида яшовчи Т.Б. кўп миқдорда ўзгалар мулкини ўзлаштиргани учун Муборак тумани прокуратураси томонидан терговга жалб этилган. Аммо у терговдан қочиб юрган.
Шу сабабли унга нисбатан қидирув эълон қилинган. Қашқадарё вилояти ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор суриштирувлар натижасида қочоқ Россиянинг Москва шаҳрида ушланган.
Изоҳ (0)