Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати ижтимоий тармоқларда тарқалган, ўзаро жанжал акс этган видеотасвир юзасидан муносабат билдирди.
Қайд этилишича, 2022 йилнинг апрель ойларида Қўқон шаҳри Алишер Навоий мавзесида фуқаро М.М. ҳамда марҳум (17 августда ушбу воқеага алоқадор бўлмаган ҳолатда вафот этган) Қ.А. билан ўзаро келишмовчилик сабабли жанжаллашиб, М.М. Қ.А.нинг турли жойларига уриб юборган. Мазкур ҳолат юзасидан ҳуқуқ-тартибот органларига мурожаат келиб тушмаган.
Видеотасвирдаги ҳолатда иштирок этган бошқа фуқароларнинг ҳам шахсига ойдинлик киритилган. Ҳозирда терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)