15–16 сентябрь кунлари Самарқанд шаҳрида Шавкат Мирзиёев раислигида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг 22-мажлиси тадбирлари бўлиб ўтади.
Саммит ишида ШҲТга аъзо мамлакатлар – Покистон Ислом Республикаси, Россия Федерацияси, Тожикистон Республикаси, Хитой Халқ Республикаси, Ўзбекистон Республикаси, Қирғиз Республикаси, Қозоғистон Республикаси, Ҳиндистон Республикаси, шунингдек, ташкилот ҳузуридаги кузатувчи давлатлар – Беларусь Республикаси, Монголия ва Эрон Ислом Республикаси етакчилари иштирок этади.
Фахрий меҳмон сифатида Туркия Республикаси, Озарбайжон Республикаси, Туркманистон ва Арманистон Республикаси, шунингдек, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, бошқа нуфузли халқаро ва минтақавий ташкилотлар раҳбарлари таклиф этилган.
Бўлажак мажлис ШҲТ етакчиларининг 2020 йилда коронавирус пандемияси бошланганидан сўнг ўтган охирги уч йилда биринчи юзма-юз учрашуви бўлади.
Шунингдек, саммит Ўзбекистон Республикасининг ШҲТдаги раислигига якун ясайди. Ўтган даврда 80 дан ортиқ йирик тадбир ўтказилган.
«Дарё» мухбири катта тадбир олдида турган Самарқанддан фоторепортаж тайёрлади.
Фото: «Дарё» /Мадина Нурман
Изоҳ (0)