• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12497.19
    • RUB155.71
    • EUR14597.97
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ташқи ишлар вазирлиги фаолиятида қандай камчиликлар борлиги маълум қилинди

    Олий Мажлис Сенатининг 13 сентябрь куни 32-ялпи мажлисида Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг 2022 йил биринчи ярим йиллигидаги фаолияти тўғрисидаги ахбороти эшитилди. Бу ҳақда Сенат ахборот хизмати хабар берди.

    Фото: «Дарё» /Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» /Мадина Нурман

    Таъкидланишича, 2022 йил биринчи ярим йиллигида Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси ва уни «Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили»да амалга оширишга оид давлат дастури доирасида 500 дан ортиқ олий ва юқори даражадаги ташриф, учрашув ва мулоқотлар амалга оширилган. Бунинг натижасида 1 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистоннинг хориждаги дипломатик ваколатхоналари кесимида белгиланган товарлар экспорти прогнози 4 млрд 642 млн долларга бажарилган.

    Қайд этилишича, олий ва юқори даражадаги тадбирлар доирасида ва дипломатик каналлар орқали 90 та савдо-иқтисодий, транспорт ҳамда маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларига оид икки томонлама ҳужжатнинг имзоланиши таъминланган.

    Вазир ахборотига кўра, республика ҳудудларига бириктирилган элчихоналар томонидан умумий қиймати 13,4 млрд долларлик 386 та инвестиция лойиҳаси ишлаб чиқилган ва ҳозирги вақтда тегишли вазирлик ва идоралар билан ушбу лойиҳаларни амалга ошириш бўйича тегишли ишлар олиб борилмоқда.

    Шу билан бирга, муҳокамалар жараёнида вазирлик фаолиятида мавжуд бир қатор камчиликларга ҳам эътибор қаратилди. Хусусан, мамлакат 140 дан ортиқ давлатлар билан дипломатик алоқаларни ўрнатганига қарамай, инвестицион ҳамкорлик уларнинг атиги 25 фоиз, яъни 35 та мамлакат билан олиб борилиши салбий аҳамиятга эга бўлмоқда. Грузия, Дания, Нидерландия, Ирландия, Бразилия, Португалия, Бангладеш, Греция каби салоҳиятли мамлакатлар билан ташқи савдо алоқалари йўлга қўйилмаган.

    Шунингдек, хорижий инвестицияларни жалб қилишда Ўзбекистоннинг айрим элчихоналари томонидан эришган натижалар қониқарли даражада эмас. Элчихоналар ташаббуси билан ишлаб чиқилаётган лойиҳаларнинг 50 фоизи амалиётга татбиқ этилмасдан қолиб кетмоқда. Туризмни тарғиб қилиш, миллий ҳунармандчилик маҳсулотларини хорижий бозорларга олиб чиқиш йўналишида элчихоналар томонидан амалга оширилган ишлар сезиларли натижа бермаган.

    Ўз навбатида, сенаторлар кенг жамоатчиликнинг асосли танқидларидан бири бўлган хориждаги меҳнат мигрантларини қўллаб-қувватлаш масаласига ҳам эътибор қаратди.

    Жумладан, Ўзбекистоннинг меҳнат мигрантларини қўллаб-қувватлаш, уларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, янги иш ўринларини яратишга қаратилган норматив-ҳуқуқий асосларини ривожлантириш ишлари амалга оширилмагани танқид қилинди. Хусусан, меҳнат мигрантлари учун янги йўналишлар яратиш доирасида Буюк Британия, Польша, Латвия ва Литва каби хорижий шериклар билан икки томонлама ҳужжатлар имзоланишида сусткашликка йўл қўйилган.

    Хорижий сайёҳлар учун E-visa веб-сайти орқали Ўзбекистон электрон визасини олишда турли техник носозлик ва қийинчиликлар сақланиб қолмоқда. Ташқи ишлар вазирлиги ва Ўзбекистоннинг хориждаги элчихоналарининг расмий веб-сайтларидаги маълумотлар мунтазам равишда янгиланиб борилмайди. Инвесторлар, ишбилармонлар ва сайёҳлар учун етарли маълумот ва ҳаволалар жойлаштирилмаган.

    Юқоридаги масалалар инобатга олиниб, вазирлик ахбороти юзасидан Сенатнинг тегишли қарори қабул қилинди.

    Мавзуга доир: «Ўзбек дипломатияси олдида турган асосий муаммолар Шавкат Мирзиёевни ташвишга солмоқда» — Сардор Умурзоқов

    13.09.2022, 23:54   Изоҳ (0)   7711
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «ШҲТнинг мақсади янги деворлар эмас, янги кўприклар қуриш» — Содиқ Сафоев

    13.09.2022, 23:41

    Ўзбекистонда айрим фуқароларнинг пенсия миқдори қайта ҳисоб-китоб қилиниб, ўртача 400 минг сўмгача ошади

    13.09.2022, 23:36

    Андижондаги мактаб ўқитувчиларининг мажбурий меҳнатга жалб қилингани ҳокимлик назоратига олинди

    13.09.2022, 23:13

    Фарғонада вилоят байрам тадбирларида фонограммада қўшиқ айтиш тақиқланди

    13.09.2022, 23:04

    Тошкентда 14 сентябрь куни айрим кўчалар ёпилади

    13.09.2022, 22:59

    «Дарё» кундалигида: 13 сентябрдаги энг муҳим воқеалар

    13.09.2022, 22:48
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Кичик хонада истиқомат, саратон ташхиси ва тарихий рекорд. Ҳамзат Чимаевнинг чемпионликка қадар босиб ўтган машаққатли йўли ҳақида

    19 август, 14:57

    Бельгия мактабларида телефондан фойдаланиш тақиқланади

    19 август, 11:31

    “Скибиди”, “делулу”: Кембриж луғатига TikTok’да машҳур бўлган ўсмирлар сўзлари қўшилди

    19 август, 10:36

    Зеленский ва Трамп учрашувида нималар муҳокама қилинди?

    19 август, 09:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкент вилоятида бедарак йўқолган беш ёшли болакай ўлик ҳолда топилди

    Ўзбекистон | 19 август, 16:30

    Венесуэла президенти АҚШ таҳдидларига жавобан 4,5 млн милицияни сафарбар қилади

    Дунё | 19 август, 16:20

    Ўзбекистонда доллар курси икки кунлик пастлашдан сўнг кўтарилди

    Ўзбекистон | 19 август, 16:07

    Кипр Ғазога 1 200 тонна гуманитар ёрдам юборди

    Дунё | 19 август, 16:05

    Ўзбекистонда электротехника маҳсулотларида хавфли моддаларни ишлатиш чекланади

    Ўзбекистон | 19 август, 15:55

    Зеленский ва Путин икки ҳафта ичида Венгрияда учрашиши мумкин — Reuters

    Дунё | 19 август, 15:45

    “ИИБ мулозимининг ҳомиладор аёлга зўравонлик қилгани тасдиқланмади” — Шоҳрух Ғиёсов

    Ўзбекистон | 19 август, 15:37

    Британиялик голф ўйинчиси пашша ёрдамида 910 минг доллар ютиб олди (видео)

    Лайфстайл | 19 август, 15:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.