• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12935.27
    • RUB160.47
    • EUR14367.2
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Тасодиф туфайли ихтиро қилинган пенициллин, «Инсоният тарихидаги энг яхши қўшиқ»нинг яратилиши ва 124 кишининг умрига зомин бўлган Москвадаги теракт. Кун хронологиясидаги 13 сентябрь

    13 сентябрь санасига боғлиқ диққатга сазовор воқеалар қаторидан тасодифан яратилган антибиотик, The Beatles гуруҳининг «Yesterday» қўшиғи пайдо бўлиши тарихи ва Москвадаги сентябрь ойи терактларининг навбатдагисига оид фактлар ўрин олган.

    Флеминг қандай тасодиф билан пенициллинни ихтиро қилган эди?

    1929 йилнинг 13 сентябрь куни инглиз бактериологик олими Александр Флеминг биринчи бор оммага ўзининг кашфиёти — пенициллинни намойиш этганди. Флеминг қандай тасодиф билан пенициллинга дуч келган? Нима сабабдан антибиотиклар вақтинча фойда беради? Бу саволларга қуйида жавоб берамиз.

    Александр Флеминг

    Александр Флеминг
    Фото: Getty Images

    Бундан 141 йил олдин шотландиялик шифокор ва миробиолог Александр Флеминг дунёга келган. Бир сафар у дам олиш кунидан ишга қайтгач, лабораторияда қолдирилган идишда стафилококлар колонияси нобуд бўлганини кўради. Ушбу тасодиф медицинада инқилобни юзага келтиради.

    Антибиотиклар кашф қилингунга қадар бўлган ҳаётни тасаввур қилиш қийин ва қўрқинчли. Сил ва бошқа кўплаб инфекциялар ўлим ҳукмидек эди. Ҳар қандай жарроҳлик амалиётидан омон қолиш «Рус рулеткаси»даги имкониятлар каби эди. 1920 йилларда ўзбошимчалик билан руҳий касалларнининг органларини олиб ташлаш орқали даволаган америкалик психиатр Генри Коттон ўз услубини хавфсиз деб мақтаниб келган: беморларнинг 33 фоизи вафот этган. Кейинроқ Коттон ёлғон маълумот бергани ва ўлим кўрсаткичлари 45 фоиз экани маълум бўлган. Шифохоналар касаллик ўчоғи бўлган. Ҳатто оддий шилиниш ҳам ўлимга ёки қоннинг зарарланишига олиб келиши мумкин эди. Мавжуд антисептиклар фақат ташқи фойдаланишга ярар ва уларнинг фойдасидан кўра, зарари кўпроқ эди.

    Очиқ дераза ва моғор босган қовун барчасини ўзгартириб юборди

    Антибиотикларнинг, хусусан, пенициллиннинг кашф қилиниши шотландиялик Александр Флемнинг билан боғлиқ, аммо бир нечта ҳолатларни эслаб ўтиш керак. Қадимги Мисрда яраларга сувга ботирилган замбуруғли нон босилган. Флеминг лабораториясидаги бахтли тасодифдан тўрт йил олдин моғор замбуруғининг бактерияларга қарши хусусияти ҳақида дўсти Андре Грация гапирган. Фақат Грация моғор микробларни тўғридан-тўғри ўлдиради деб эмас, балки организмнинг иммун тизимига ёрдам беради дея ўйлаган. Олим қайси турдаги моғордан фойдалангани номаълум: Грация ҳам ишга қайтиб оғир касал бўлиб қолгани боис, эски қайдлари ва намуналарини топа олмаган.

    Фото: Getty Images

    Айнан моғор Флеминг лабораториясидаги стафилококни ўлдирган эди. Бу тасодифан рўй берган: замбуруғ спораларини очиқ деразадан кирган шамол учириб юборган. Олим ҳам худди Грация каби шифобахш моғор замбуруғи қайси турга киришини аниқлай олмаган. Пенициллин деб аталувчи дорини ажратиб олишни ҳам билмаган — тажрибалари давомида шотланд замбуруғлар ўсган фильтрланган «бульон»дан фойдаланган. Бироқ Флеминг ушбу «бульон»нинг турли бактерияларга таъсирини батафсил изоҳлаган, замбуруғларни бир-бири билан таққослаган, энг муҳими — намуналарни сақлаб қолган ва ҳамкасбларининг илтимосига кўра, уларга юборган.

    Шу каби намуналардан бири Оксфорд университетида қарийб 10 йил сақланган. 1939 йилда немис иммигрант Ernst Чейн ундан тоза пенициллинни ажратиб олган, бошлиғи Ховард Флори эса дорини ҳайвонларда синаб кўрган. 1945 йилда улар ва Флеминг физиология ва медицина йўналишида Нобель мукофоти билан тақдирланган. Замбуруғни кўпайтириш ва антибиотикни тозалаш усулини ўйлаб топган Норман Хитли эса мукофотсиз қолган. Биринчи бемор — юзидан жароҳатланган 43 ёшли полициячи бўлиб, қимматбаҳо пенициллинни олиш учун унинг сийдиги фильтрланган. У аҳволи яхшиланганини маълум қилган, бироқ дори кам бўлгани боис орадан бир ой ўтгач у вафот этган.

    Оксфорд олимлари пенициллиннинг самарасини исботлаганида Иккинчи жаҳон уруши кетаётганди. Бактерияга қарши ишончли дори воситалари ҳар доимгидан ҳам кўпроқ талаб этилган: аскарлар жароҳатдан кўра, у орқали юққан инфекциядан кўпроқ ҳалок бўлган. Аммо Британия фармацевтика компаниялари шундоқ ҳам мудофаа буюртмаларига тўлиб ётгани сабаб 1941 йилда Флори ва Хитли АҚШга йўл олади. Замбуруғни шиша идишда олиб юриш жуда хавфли: кимдир уни ўғирлаб, немисларга топшириши мумкин эди. Хитли бунга ечим топади: у пальтосини замбуруғ спораларига тўйинтиришни таклиф қилади.

    Англиядаги лабораторияда пенициллинни тозалаш жараёни, 1943 йил

    Англиядаги лабораторияда пенициллинни тозалаш жараёни, 1943 йил
    Фото: Getty Images

    Америкаликлар Флеминг қайси турдаги замбуруғни етиштирганини аниқлашга муваффақ бўлади. Бироқ оммавий ишлаб чиқаришда ундан эмас, балки пенициллинни олти баробар кўпроқ ажратган бошқа туридан фойдаланилган. Уни ассистент аёл бозордан олиб келган қовундан топган. Шакарга бой маккажўхори чиқиндилари замбуруғ озуқасига айланган. Замбуруғлар электр аралаштиргичли улкан бакларда етиштирилган, улар орасидан ҳаво айланиб турган. 1942 йил охирида Америкада ишлаб чиқарилган пенициллин 100 нафардан камроқ беморга етарди, 1943 йилда улар 21 миллиард доза, 1945 йилда эса 6,8 триллион доза пенициллин ишлаб чиқарган. Бу янги даврнинг бошланиши эди.

    Урушдан кейинги ўн йиллар давомида пайдо бўлган пенициллин ва бошқа антибиотиклар медицинада инқилоб ясади: кўплаб бактериялар устидан ғалаба қозонилди. Аммо Флеминг кутган ҳодиса юз бера бошлади. Антибиотиклар —турларнинг омон қолиш учун чексиз курашдаги қадимий табиий қуролдир. Бактериялар осонликча таслим бўлмайди. Улар тез кўпаяди: масалан, вабо қўзғатувчиси тахминан бир соатда бўлинади. Бактериялар эволюцияси шу қадар тез ривожланади.

    Антибиотиклардан кенг фойдаланиш — ҳозирги вақтга қадар миллионлаб тонна фойдаланилган дорилар ҳақида гап кетмоқда — эволюцияни тезлаштиради: бактерия ўзидан кучлироқ авлод қолдиради ва у дори воситасига чидамли бўлади. Буюк Британия ҳукумати учун 2016 йилда тайёрланган ҳисоботда қайд этилишича, антибиотикларга бардошли микроблар оқибатида ҳар йили 700 минг киши вафот этади. Бунга бирор ечим топилмаса, 2050 йилга бориб, ушбу кўрсаткич 10 миллион кишига етади.

    Битта шедевр тарихи: инсоният тарихидаги энг яхши қўшиқ — «Yesterday»

    1965 йилнинг 13 сентябрида АҚШда The Beatles гуруҳининг машҳур «Yesterday» қўшиғи оммага эълон қилади, орадан ярим аср ўтиб, 2019 йилда у инсоният тарихидаги энг яхши қўшиқ деб топилган.

    Афсонавий композиция — Пол Маккартни томонидан яратилган. У қўшиқни тушида кўрганини, шу сабабли аввалига уни қаердадир эшитгандек ўзини ҳис қилганини айтган. Шу сабабли у бир ой давомида турли мусиқий экспертларга куйни ижро этиб, кимга тегишли эканини билишга уринган. Аммо ҳеч ким унинг манбасини аниқлай олмаган.

    Фото: Radiovan

    Мусиқа Маккартнида ўз-ўзидан пайдо бўлган бўлса-да, қўшиқ матнини топиш анча қийин кечган. У узоқ вақт давомида қўшиқ матнини ёзиб юрган ва мунтазам равишда, бутун гуруҳ янги композиция устида ишлаётганида ҳам такрорлаб келган.

    Аввалига қўшиқнинг ҳатто номи ҳам бўлмаган. «Yesterday» варианти якуний версия ёзиб олинишидан бироз олдин пайдо бўлган. Бу 1965 йилнинг майида Лиссабонда юз берган. Маккартни шериги билан Брюс Уэлчнинг уйига меҳмонга борганида барчага маълум бўлган «Yesterday» қўшиғини The Shadows рок-гуруҳи иштирокчисининг акустик гитарасида чалиб берган.

    «Yesterday» қўшиғини Маккартни ёзган бўлса-да, муаллифлар қаторида Леннон ҳам кўрсатилган. Бунинг устида Ленноннинг исми биринчи келади. 2000 йилда Пол Ёко Онодан «Anthology» альбомида исмлар кетма-кетлигини ўзгартиса бўладими дея сўраганида, Ленноннинг беваси рад жавобини берган.

    «Yesterday» 1965 йилнинг 14 ва 17 июнь кунлари «Ebbi-roud» студиясида ёзилган. Қўшиқни ёзиб олиш жараёни қандай кечгани тўғрисида турли версиялар бор. Энг кенг тарқалган вариантга кўра, Маккартни аввал бошидан қўшиқни торли куй ёрдамида ёлғиз ижро этишга қарор қилган ва гуруҳ продюссери Жорж Мартинга унга бу борада ёрдам берган. Маккартни 1970 йилги интервьюсида бу ҳақда шундай дейди: «Аранжировкада бир нечта торли мусиқа асбобларидан фойдаланмоқчи эдим. Жорж Мартин торли квартетдан фойдаланишни масалаҳат берди. Бу ажойиб ғоя эди. Royalга ўтириб, у қандай жаранглашини ўйлаб топдик».

    Бироқ Рей Коулменнинг «Кеча ва бугун» монографиясида мутлақо бошқача ҳикоя келтирилган: аввалига орган, зарбли ва бошқа мусиқа асбобларидан фойдаланилган ҳолда кўплаб аранжировкалардан фойдаланиб кўрилган ва охир-оқибат Пол қўшиқни гитарада соло ижро этишига қарор қилган. Жорж Марин бошқачароқ мусиқа асбобидан (торли) фойдаланиб кўриш таклифини билдирганида Маккартни «The Beatles рок гуруҳ, биз Мантовани каби куйлай олмаймиз», дея эътироз билдирган. Мартин Полни барибир кўндириб, торли квартетда профессионал аранжировкани амалга оширган.

    Пол 1965 йилнинг 14 июнида қўшиқнинг иккита дублини ёзган. Иккинчи дубль яхшироқ деб топилган ва эълон қилиш учун у танланган.

    Шундай қилиб, The Beatles гуруҳининг қолган аъзолари ушбу қўшиқнинг яратилишида иштирок этмаган. Улар «Yesterday»ни янги альбомга қўшишга шубҳаланган — чунки қўшиқ гуруҳнинг ўша вақтдаги имиджига мос келмасди. Бундан ташқари, Леннон, Харрисон ва Старр қўшиқни алоҳида Британияда эълон қилишга қарши бўлган. Композиция барибир ўрин олган «Help!» альбоми чиқиши билан британиялик қўшиқчи Мэтт Монро «Yesterday»нинг ўз версиясини ёзган ва у маҳаллий хит-параднинг биринчи ўнталигидан жой олган.

    Пол Маккартни

    Пол Маккартни
    Фото: Getty Images

    Қўшиқни кўплаб таниқли ижрочилар танқид қилган. Жон Леннон унинг матнида маъно йўқ деган, Боб Дилан эса «Michelle ва Yesterday’га ўхшаш миллионлаб қўшиқлар борлигини» таъкидлаган.

    Аммо АҚШда қўшиқ барибир эълон қилинган. Орадан икки ой ўтгач, «Yesterday» хит-паратларга етакчилик қилиб, бир ойга яқин ўз ўрнини бўшатмаган, шундан кейин у Америка радиостанцияларида бир неча йил давомида энг машҳур қўшиққа айланган. Пластинка 3 миллион нусхада чиқарилиб, бутун дунёга тарқатилган. Буюк Британияда қўшиқ орадан 11 йил ўтгачгина чиқарилган.

    «Yesterday» қўшиғи катта авлод вакилларининг The Beatles ижодига эътиборини тортган биринчи қўшиққа айланган. Унга қадар гуруҳнинг мухлислари асосан ёшлар эди.

    «Yesterday» бутун дунёда ақл бовар қилмас машҳурликка эга. У эгаллаган барча чартларни санашнинг имкони йўқ. Қўшиқ энг кўп кавер қилинган (2019 йилда 665 та) қўшиқ сифатида Гиннеснинг рекордлар китобидан ҳам жой олган. Фақатгина Америка радио ва телевидениясида қўшиқ 7 миллион марта трансляция қилинган, BBC Radio 2 тингловчилари «Yesterday»ни юз йиллининг энг яхши қўшиғи дея тан олган.

    124 кишининг ўлимига сабаб бўлган Москвадаги теракт

    1999 йилнинг 13 сентябри соат 05:00 да Москванинг Варшава ва Каширскоэ шосселари ўртасида портлаш рўй берди. Каширскоэ шоссе 6, корпус 3 манзилида жойлашган 8 қаватли уй бутунлай вайрон бўлган. Ғиштдан қурилган уй тошлар уйимига айланган. Ўша кеча уйда бўлган деярли барча — 124 киши ҳалок бўлган, икки киши омон қолган, холос.

    Фото: «ТАСС»

    Терактрдан омон қолган Максим Мишарин ўша вақтда 25 ёшда бўлган. 1999 йилнинг сентябрида Тверь вилоятидан Москвага ота-онаси меҳмонга келган. «Ухлашга ётдик. Квардирамиз кичкина, икки хонали эди. Ётоқхонада она билан битта кароватда, отам эса меҳмонхонада ухларди. Айнан ўша вақтда уйғониб кетдим. Портлаш шу қадар кучли эдики… Портлаш ўчоғи квартирамиз остида эди. Хонадонимиз ўша гексоген қоплар жойлаштирилган ертўла устидаги иккинчи қаватда жойлашганди. Бутун уй цемент, тош ва плиталар бўлаги каби парчалани, улкан уюмга айланди», — дея эслайди у.

    Максим ўша кунги воқеаларнинг барчасини яхши эслайди. Қутқарувчилар вақроналар остидан унинг онасининг жасадини топган, кўп ўтмай отасининг ҳам мурдаси чиқариб олинган. Мишариннинг оёқлари сингани сабаб у қўли билан ўзи бетон бўлаклари остидан мустақил чиқишга уринган. «Уйимни, мактабни, офатнинг кўламини кўрдим. Жисмоний оғриқни сезмасдим, шокда эдим. Бир оёғим айланиб қолган, белим синган, яна бир оёғим суяклари парчаланганидан қонаб ётарди. Бироқ қўлларим соғ эди», — дейди у.

    Ҳозирда Каширскоэ шосседаги 6-3 уй жойига ҳалок бўлганлар хотирасига мемориал ёдгорлик ўрнатилган.

    1999 йилнинг сентябрида ҳукумат раҳбари бўлган Владимир Путин мазкур фожиага ташкилотчиларига «қаттиқ жавоб» қайтарилишини айтган: «Буларни инсон деб атаб бўлмайди. Уларни ҳатто ҳайвон дейишга ҳам тил бормайди. Агар ҳайвон бўлса, улар қутургн. Бу давлат учун эмас, балки халққа чақириқдир».

    Фото: «ТАСС»

    Каширскоэ шоссесидаги порлташ 1999 йил сентябрида амалга оширилган терактларнинг биринчиси ҳам, охиргиси ҳам эмасди: 4 сентябрь куни Буйнакскдаги турар жой биноси, 9 сентябрда Мовкадаги Гурянов кўчасидаги уй, 16 сентябрда эса Волгодонскдаги уй яқинида жойлашган «Газель» портлатилган эди.

    2004 йилда Россия Олий суди уйларнинг портлатилишида айбдор деб топилган Юсуп Кримшамхалов ва Адам Деккушевни умрбод қамоқ жазосига ҳукм этган.

    «Кун хронологияси» лойиҳаси доирасида ҳар куни эрталаб соат 09:30 да ушбу санага боғлиқ энг муҳим ва қизиқарли воқеалар ёритиб борилади.

    Мавзуга доир: Италиялик ҳарбий асирлар бўлган кеманинг чўктирилиши, Муссолинини озод этиш бўйича «Эман» операцияси ва умрбод қамоққа маҳкум этилган Филиппин собиқ президенти. Кун хронологиясида 12 сентябрь

    13.09.2022, 09:32   Изоҳ (0)   47927
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Арманистон Озарбайжонни чегара яқинидаги шаҳарларни ўққа тутишда айблади. Боку эса Ереван томонидан «катта кўламли қўпорувчилик» ҳақида маълум қилди

    13.09.2022, 09:19

    Германия президенти мамлакатда уйсизлар сони ортиб бораётганидан огоҳлантирди

    13.09.2022, 00:09

    Байден ва Штайнмаер Елизавета II нинг дафн маросимида иштирок этади

    12.09.2022, 23:21

    «Ультиматум қўядиганлар билан гаплашмайман» — Зеленский ҳозир Путин билан музокаралар имконсизлигини айтди

    12.09.2022, 20:10

    Уруш бошланганидан кейин 10 нафар россиялик Португалия «олтин визаси» учун ариза берган. Уларнинг барчаси рад этилди

    12.09.2022, 16:36

    Россия муниципал депутатлари Путиннинг истеъфосини талаб қилмоқда

    12.09.2022, 15:41
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    MAGIC SAFARI — Марказий Осиёдаги биринчи тематик сафари-парк 15 май куни ўз эшикларини очади!


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    BI Group Тошкент БИ Ботаника Саройи турар-жой мажмуасини белгиланган муддатдан олдин фойдаланишга топширди ва сифат ҳамда муддатга содиқлигини тасдиқлади


    “Отанг бозор, онанг бозор”, қурилиш дўкони очмоқчи бўлсанг, Ташкент INDEX’га бор


    ОСТИМ Глобал: 100 гектарлик замонавий саноат ҳудуди


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    Ўзбекистонда токен чиқариш бўйича пилот лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган


    GWM Аuto Shanghai 2025 да ўзининг глобал стратегиясини тақдим этди: Ўзбекистон асосий ҳамкорлар қаторида 


    Ўзбекистон Миллий банки “Олтин омонат”ни ишга туширмоқда


    Mobiuz "МаззаФест"да янги "Мазза" ва "Мазза 2.0" тариф режаларини тақдим этади


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Digital Uzbekistan Тошкентда 28 май куни ўз ишини бошлайди! Бозорни ўзгартириб юборувчи PLAS-Форум 


    Тошкент минерал суви: Искандар Зулқарнайндан ҳозирги кунгача

     

    Тавсия этамиз

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Германияда ўзини қирол деб эълон қилган шахс қамоққа олинди

    Дунё | 13 май, 23:40

    “Путин музокараларга келса, Трамп ҳам Истанбулга боради” — АҚШ махсус вакили

    Дунё | 13 май, 23:25

    “Дарё” дайжести: 13 майнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 13 май, 23:10

    Фаластиннинг нормал ҳаётга қайтиши учун 15 йил кераклиги маълум қилинди

    Дунё | 13 май, 22:55

    Маъмурий судлар томонидан уч ойда ҳоким қарорини ҳақиқий эмас деб топиш билан боғлиқ қанча иш кўрилгани очиқланди

    Ўзбекистон | 13 май, 22:45

    Машҳурлик рецепти: қўшиқлари эмас, балки рекламалар орқали танилган хонандалар

    Мусиқа | 13 май, 22:35

    Ўзбекистон Кубоги. “ОКМК” 12 та гол урди, “Сурхон” Биринчи лига клубига мағлуб бўлиб, гуруҳда қолиб кетди

    Спорт | 13 май, 22:23

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    Ўзбекистон | 13 май, 22:22
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.