АҚШ президенти Жо Байден Буюк Британия қироличаси Елизавета II нинг дафн маросимида иштирок этиш учун Лондондан расмий таклиф қабул қилди, деб хабар бермоқда Fox News.
Америка етакчиси қиролича Елизавета II нинг дафн маросимда иштирок этади. Оқ уй, шунингдек, АҚШ биринчи хоними Жилл Байден унга ҳамроҳ бўлишини эълон қилди.
Елизавета II нинг дафн маросимида Германия президенти Франк-Валтер Штайнмаер ҳам иштирок этади, дея хабар бермоқда Der Spiegel.
Елизавета II 8 сентябрь куни Balmoral қасрида вафот этди. Ўлимидан аввал қироличанинг соғлиғи ёмонлашган эди, бир нечта оммавий тадбирлар унинг иштирокисиз ўткган. Унинг вафотидан кейин қиролликда ўн кунлик мотам эълон қилинди, дафн маросими 19 сентябрда бўлиб ўтади, ундан кейин мотам яна бир ҳафта давом этади.
Елизавета II нинг 73 ёшли ўғли Чарльз Буюк Британия қироли бўлди. У Чарльз III номини олди ва 10 сентябрда расман тахтга ўтирди.
Изоҳ (0)