Ўзбекистонда ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз кексалар ва ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ногиронлиги бўлган шахсларга ҳар ой қўшимча пул берилиши кутилмоқда. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳасида кўзда турилган.
Унга кўра, 2022 йил 1 октябрдан бошлаб:
- Молия вазирлиги ҳузуридаги Пенсия жамғармаси томонидан ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ногиронлиги бўлган шахсларга проактив усул асосида ҳар ойлик қўшимча тўлов;
- 18 ёшгача ногиронлиги бўлган болаларга ва ўзгалар парваришига муҳтож 18 ёшгача ногиронлиги бўлган бола қонуний вакилига проактив усулда нафақалар тайинланади.
Ушбу ҳужжат лойиҳаси муҳокамаси 24 сентябрга қадар давом этади.
Мавзуга доир: Ўзбекистонда кимларга ҳар ой 300 минг сўмдан қўшимча тўлов берилиши юзасидан изоҳ берилди
Изоҳ (0)