Таъмирлаш ишлари туфайли эртага, 13 сентябрь куни Тошкент шаҳрининг Олмазор, Яккасарой туманларидаги баъзи маҳаллаларда табиий газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади. Бу ҳақда «Ҳудудгаз Пойтахт» хабар қилди.
Қайд этилишича, Олмазор тумани Сағбон 4-берк кўчаси ҳудудида жойлашган ерости ўрта босимли Д-76 ммли ҳамда паст босимли Д-40 ммли ер усти газ қувурларини 2022—2023 йиллар куз-қиш мавсумига тайёрлаш мақсадида таъмирлаш ишлари режалаштирилмоқда. Шу сабабли 13 сентябрь куни соат 10:00 дан 17:30 га қадар «Ҳофиз Куҳакий» маҳалласидаги 125 та ҳовли хонадонларда ҳамда 9 та улгуржи ташкилотларда газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади.
Шундан:
- нонвойхона-6 та;
- офис-1 та;
- овқатланиш шохобчаси-2 та.
Шундан:
- овқатланиш шохобчаси-1 та;
- меҳмонхона-1 та.
Изоҳ (0)