Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Тошкент шаҳар экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғи Фарҳод Деҳқонов ҳибсга олингани ҳақида хабар берилган эди. Депутат Расул Кушербаев у қўйиб юборилганини маълум қилди.

Фото: Telegram / Расул Кушербаев

Фото: Telegram / Расул Кушербаев

Бошқарма бошлиғи Жиноят кодексининг 205-моддаси 2-қисми «а» банди (ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш, давлат ёки жамиятга жуда кўп миқдорда зарар етказиш)да назарда тутилган жиноятни содир этганликда гумонланиб, 9 сентябрь куни ҳибсга олинганди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатининг айтишича, Фарҳод Деҳқонов 10 сентябрь куни тунда қўйиб юборилиб, оиласи бағрига қайтди.

«Дарахткесарларга қарши курашадиган орган раҳбари ҳибсга олиниши жамоатчиликни ларзага келтирди. Айниқса, бу экология тизимидаги ходимларга шаштни сўндирадиган даражада қаттиқ зарба бўлди. Ҳайриятки, ҳаммаси ортда қолди. Экологлар, рухни чўктирмаймиз!

Фурсатдан фойдаланиб, вазиятни холис бахолаб, тўғри қарор қабул қилинишига ҳисса қўшган бош прокуроримизга миннатдорлик билдираман», — деб ёзган депутат.

Изоҳ
Асосий янгиликлар