Жиззах вилоятининг Пахтакор туманида икки кишининг ўлими билан якунланган ЙТҲ юз берди. Бу ҳақда вилоят ФВБ матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, 9 сентябрь куни соат 06:05 ларда Жиззах вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига Пахтакор тумани ҳудудидан ўтувчи 4Р-35 автомобиль йўлининг 38 километрида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлгани ҳақида хабар келиб тушган.
Дўстлик—Жиззах йўналишида ҳаракатланаётган Nexia қарама-қарши йўналишдаги ГАЗ-330 юк машинаси билан тўқнашган. Оқибатда Nexia ҳайдовчиси ва олд ўриндиқда бўлган йўловчиси оғир тан жароҳатлари туфайли воқеа жойида вафот этган.
Воқеа жойига зудлик билан бошқарма ёнғин-қутқарув отрядидан қутқарувчилар бўлинмаси етиб келиб, уларни махсус ускуналар ёрдамида чиқариб олган.
Мавзуга доир: Қамчиқ довонида юз берган йирик ЙТҲда 4 киши вафот этгани маълум қилинди
Изоҳ (0)