• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12547.38
    • RUB157.02
    • EUR14665.38
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Иқтисодиёт

    Fitch Ratings томонидан Ўзбекистон кредит рейтинги барқарор даражада тасдиқланди

    2022 йилнинг 9 сентябрь куни Fitch Ratings халқаро рейтинг агентлиги томонидан Ўзбекистоннинг суверен кредит рейтинги BB- (барқарор кутилма) даражада тасдиқланди. Бу ҳақда Молия вазирлиги хабар бермоқда.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Агентлик Ўзбекистоннинг суверен кредит рейтингини йилда икки марта қайта баҳолайди ва баҳолаш жараёнида мамлакатдаги сўнгги иқтисодий янгиликлар билан танишади.

    Ҳисоботда таъкидланишича, мамлакатнинг мустаҳкам ташқи ва фискал захиралари, мўътадил давлат қарзи даражаси ва «BB» рейтингига эга мамлакатларга нисбатан юқори ўсиш суръатлари мамлакат суверен кредит рейтингини қўллаб-қувватловчи омиллардан ҳисобланади.

    Шу ўринда, мамлакатнинг хом ашё товарларига боғлиқлиги, институционал ва бошқарув сифати даражаларининг сустлиги, юқори инфляция даражаси, ва аҳоли жон бошига ялпи ички маҳсулотининг (ЯИМ) пастлиги кредит рейтингини чекловчи омиллар сифатида келтирилган.

    Қайд этилишича, Ўзбекистон геосиёсий вазиятнинг дастлабки таъсирига бардош бера олди ва мамлакат иқтисодиёти ташки шокларга қарши чидамлилик намойиш этишда давом этмоқда.

     

    Хусусан, қулай экспорт нархлари, қўллаб-қувватловчи фискал сиёсат, пул ўтказмаларининг сезиларли ошгани ва валюта алмашув курсининг барқарорлашуви натижасида мамлакат иқтисодиёти жорий йилнинг I ярим йиллигида 5,4 фоиз ўсишга эришгани сабабли агентлик 2022 йилда Ўзбекистоннинг реал иқтисодий ўсиш суръати бўйича кутилмасини 3,1 фоиздан 5,1 фоизга оширган.

    Шу билан бирга, Fitch томонидан келгуси йилда кутилаётган глобал ўсишнинг заифлашуви оқибатида 2023 йилда Ўзбекистон иқтисодиёти 4,7 фоизга ўсиши ва 2024 йилда босқичма-босқич амалга ошириладиган фискал консолидация ва қишлоқ хўжалиги, қурилиш ва саноатга ижобий таъсир кўрсатадиган ислоҳотлар натижасида реал ўсиш суръати 5,5 фоизга етиши прогноз қилинмоқда.

    Ҳисоботда келтирилишича, 2022 йилда жорий операциялар ҳисоби дефицити ЯИМга нисбатан 2,1 фоизгача пасайиши кутилмоқда. Мазкур кутилма олтин экспорти ва олтинсиз экспортнинг ўсиши ва пул ўтказмаларининг сезиларли ортгани билан изоҳланган.

    Агентлик прогнозига мувофиқ, халқаро захиралар келгуси йилларда барқарор (2023—2024 йилларда — ўртача 33,5 млрд доллар) даражада сақланиб қолади. 2022 йилда инфляция даражаси ўртача 11,7 фоизни ташкил қилади ва 2024 йилга келиб 9,2 фоизга пасаяди.

    Fitch прогнозига кўра, ижтимоий соҳа ва инвестиция харажатларини ҳисобга олган ҳолда консолидациялашган бюджет дефицити 2022 йилда ЯИМга нисбатан 4,8 фоизга етиб, 2023 йилда 4,1 фоизгача пасаяди.

    Давлат қарзининг ЯИМга нисбати эса 2022 йилда 37,3 фоизга етиши, аммо «BB» рейтингига эга давлатлар медианасидан (ЯИМга нисбатан 55 фоиз) паст даражада бўлиши қайд этилган.

    10.09.2022, 17:10   Изоҳ (0)   21111
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентда 45,3 фоиз ўсиш, Бухорода 10,7 фоиз қисқариш: Августда Ўзбекистоннинг товар экспорти қандай ўзгарди?

    10.09.2022, 10:10

    15 фоиздан 24 фоизгача: Ўзбекистон банкларида миллий валютадаги омонатлар қандай?

    10.09.2022, 07:30

    БМТ Покистондаги тошқин зарарини 30 млрд долларга баҳолади

    09.09.2022, 23:59

    Африкада 250 миллионга яқин одам сув танқислигига дуч келмоқда

    09.09.2022, 22:28

    Биржада битимлар кўпайди: Ўзбекистонда август ойида ишбилармонлик фаоллиги қандай бўлди?

    09.09.2022, 22:19

    Германия Хитой бизнесини чеклаш чораларини кўриб чиқади — Reuters

    09.09.2022, 21:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Эрон ядрочи олимларини хавфсиз жойга кўчирди — The Telegraph

    Дунё | 18 август, 00:05

    Грецияда 273 нафар йўловчи бўлган самолёт двигатели ёниб кетди (видео)

    Дунё | 17 август, 23:32

    Зеленский: Украина Конституцияси “ер билан савдолашишга” йўл қўймайди

    Дунё | 17 август, 22:50

    Кувайтда алкоголдан 23 киши вафот этди

    Дунё | 17 август, 22:15

    “Россия Украинанинг 5 та вилояти бўйича ён берди” — Уиткофф

    Дунё | 17 август, 21:10

    Афғонистон ва Ўзбекистон 243 млн долларлик энергетика шартномасини имзолади 

    Ўзбекистон | 17 август, 20:15

    Хитойда қизнинг қорнидан 2 кг соч тўплами олиб ташланди  

    Дунё | 17 август, 19:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.