Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антонио Гутерришнинг айтишича, Покистондаги сув тошқини 30 миллиард долларга баҳоланмоқда. Покистонда муссон ёмғирлари туфайли июнь ойи ўрталарида сув тошқини бошланган.
Табиат кучли зарба беради. Бугун Покистон, эртага бошқаси бўлиши мумкин. Покистон 30 миллиард долларга баҳоланган молиявий ёрдамга муҳтож, — деди Антониу Гутерриш Исломободдаги тошқинга қарши кураш миллий мувофиқлаштириш марказидаги матбуот анжуманида.
Бугун эрта тонгда, 9 сентябрь куни БМТ Жаҳон озиқ-овқат дастури доирасида жабрланган 1,9 миллион покистонликни озиқ-овқат билан таъминлаш режасини эълон қилди.
Гутерришнинг сўзларига кўра, Покистон каби давлатлар учун кўпроқ ресурсларни сафарбар қилиш керак.
Покистонда ёзда сўнгги 30 йил ичида рекорд миқдорда ёғингарчилик кузатилди. Муссон ёмғирлари дарёларнинг тошиб кетишига олиб келди ва натижада кенг ҳудудларни сув босди.
Покистон Табиий офатларни бошқариш миллий бошқармаси маълумотларига кўра, мамлакатда 1 391 киши ҳалок бўлган, 12 722 киши жароҳатланган, 1,7 миллиондан ортиқ уй вайрон бўлган.
Аввалроқ Покистон ҳукумати тошқинлар сабаб мамлакатдаги энг катта кўлни қуритишга уринаётгани ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)