Германия Иқтисодиёт вазирлиги Хитой билан бизнесни чеклаш учун бир қатор чора-тадбирларни кўриб чиқмоқда. Бу орқали у ўзининг Осиёдаги иқтисодий қудратли давлатга қарамлигини камайтиришга ҳаракат қилмоқда. Бу ҳақда Reuters хабар берди.
Ушбу чора-тадбирлар Хитой учун инвестициялар ва экспорт кафолатларини қисқартириш ҳатто бекор қилиш, мамлакатда савдо ярмаркалари ва менежерлар малакасини оширишни тарғиб қилмасликни ўз ичига олиши мумкин.
Вазирлик нафақат Хитойнинг Германиядаги инвестицияларини, балки Хитойдаги ўзининг инвестицияларини ҳам қайтадан текширишни кўриб чиқмоқда.
Бундан ташқари, ҳукумат G7 давлатлари билан биргаликда Хитойнинг адолатсиз савдо амалиёти ҳақида Жаҳон Савдо Ташкилотига шикоят юборишга тайёрланмоқда.
Биз Пекинга адолат тамойиллари учун курашишга тайёр эканимизни кўрсатишимиз керак, — дейилади манбада.
Аввалроқ Германияда минглаб одамлар нарх-наво ошишига қарши митинг ўтказгани ҳақида хабар берилганди.