Маълумки, футбол олами вакиллари, айниқса, машҳур юлдузлар сердаромад касб эгалари ҳисобланади. Уларнинг ҳашаматли ҳаёт тарзи кўпчиликни ҳайрон қолдирмай қўйган. Баъзида футболчилар пулни ғалати буюмлар сотиб олиш ва ноодатий хизматлардан фойдаланишга сарфлайди. Қуйида уларнинг айримлари тақдим этилади.
Мушук учун шахсий самолёт
Криштиану Роналдунинг Пепе лақабли мушуги 2021 йилда ЙТҲ оқибатида жароҳат олади. Португалиялик футболчи эса уни даволаш учун шахсий самолётида Мадридга юборади.
Кришдан қолишмайдиган Левандовски
Таътилни Польша қишлоқларидан бирида ўтказган Роберт Левандовски нон олиб келиш учун машинада эмас, вертолётда боради. Дўконгача бўлган йўл 30 километрни ташкил қиларди, бироқ Роберт вертолёт ижарага олишни маъқул кўради.
Бутсига зеб беришни ёқтирадиган Обемеянг
Оригинал услубда ишланган бутсилар Пьер-Эмерик Обамеянгнинг жон-у дили. Габонлик футболчи уларни коллекция қилади. Унинг коллекциясида Swarovski кристаллари билан безатилган бутсилар ҳам бор.
Қўшнисининг уйини сотиб олган Месси
Лионель Месси оиласи билан Барселонада яшаган вақтида қўшни хонадоннинг шовқинидан безор бўлади. Лео муаммони аввалига демократик йўл билан ҳал қилмоқчи бўлади. Бу бу йўл фойда бермагач, қўшнисининг уйини асли нархидан анча катта пулга сотиб олади.
Санъатни қадрлайдиган Неймар
Неймар замон билан ҳамнафас юради, шу сабаб NFT’га пул сарфлашга ҳам чўчимайди. Умуман олганда бразилиялик футболчи иккита ноёб виртуал сурат учун 1 миллион доллар сарфлаган.
Бензема учун бриллиант тўп
72 мингта тошдан иборат, умумий вазни 1250 каратли бриллиантлар билан безатилган футбол тўпи. Бунинг учун «Реал» етакчиси 250 минг доллар тўлаган.
Рамос ва Модричга эса бронза чумоли
Серхио ҳам замонавий санъат бефарқ эмас. Шу боис ўзи ва оиласи учун Ishiwüt брендидан бир эмас, бир нечта бронза чумоли сотиб олган. Бундан ташқари Рамос собиқ жамоадоши Лука Модрични ҳам бу бронза ҳайкални сотиб олишга кўндирган.
Изоҳ (0)