28 август куни олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синови натижасидан норози бўлган абитуриентлардан апелляция аризаларини қабул қилиш бошланган эди. Давлат тест марказининг маълум қилишича, 6 сентябрь аризаларни қабул қилишнинг сўнгги куни ҳисобланади.
Шунингдек, 31 август куни талабалар ўқишини хориждан Ўзбекистондаги давлат ОТМларига кўчириш бўйича тест синови натижасидан норози бўлган талабгорлардан апеллация аризаларини қабул қилиш йўлга қўйилган.
Апелляция аризаларини қабул қилиш my.dtm.uz сайти орқали онлайн тарзда амалга оширилмоқда. Апелляция аризасини берган абитуриентга уни кўриб чиқиш санаси ва вақти кўрсатилган хабарнома берилади.
Абитуриент хабарномада белгиланган вақтда шахсини тасдиқловчи ҳужжат, хабарнома ва абитуриент рухсатномаси билан Давлат тест марказига келиши лозим.
Апелляция аризаларини кўриб чиқиш 2022 йил 7 сентябрь кунидан бошланади.
Изоҳ (0)