Япониянинг Окинава префектурасида тайфун юзага келтирган шамол сабабли 3400 дан ортиқ хонадон электр таъминотисиз қолди. Бу ҳақда Окинаwа Electric Power Cо компанияси маълумотларига таяниб, NHK телеканали хабар бермоқда.
Телеканал маълумотларига кўра, Миякодзима шаҳрида 2920 га яқин хонадон, Мияко округидаги Тарама шаҳарчасида 330 га яқин хонадон, Исигаки шаҳрида 190 га яқин хонадон ва Такетоми шаҳрида яна ўнта хонадон электр таъминотидан узилган.
Бундан ташқари, Наха шаҳрида икки киши жароҳатлангани маълум бўлди. 70 ёшли аёл қўли лат еб касалхонага ётқизилган, 80 ёшли эркак эса бошидан жароҳат олган, деб аниқлик киритди NHK.
Изоҳ (0)