Франция чемпионатининг 5-турида «ПСЖ» 31 август, чоршанба куни «Тулуза» майдонига сафар қилди.
Учрашувнинг 37-дақиқасида Неймар Лео Мессининг узатмасидан кейин ҳисобни очди. Иккинчи бўлим дебютида Киллиан Мбаппе жамоасининг иккинчи голини урди. Унга ҳам голли узатмани Месси амалга оширди.
Қўшиб берилган вақтда Хуан Бернат ҳисобни йирик кўринишга олиб келди.
Ушбу ғалаба эвазига Париж клуби очколарини 13 тага етказиб олди ва пешқадамликни сақлаб турибди.
Лига 1
5-тур баҳси
31 август, чоршанба
«Тулуза» — «ПСЖ» 0:3
Голлар: 0:1 – 37 Неймар, 0:2 – 50 Мбаппе, 0:3 – 90+1 Бернат.«Тулуза»: Дюпе, Деслер, Николайсен (Коста, 46), Диарра, Руо, Занден (Силла, 63), ван ден Бомен (Деягере, 76), Спирингс, Рафаэл Ратао, Абухлял (Шаиби, 63), Даллинга (Онаиву, 76).
«ПСЖ»: Доннарумма, Мукиеле, Рамос, Данилу Перейра, Маркиньос, Мендеш (Бернат, 83), Верратти (Саншеш, 68), Витиня (Заир-Эмери, 90), Месси (Ҳакими, 83), Неймар (Экитик, 68), Мбаппе.
Огоҳлантиришлар: Рафаэл Ратао (64).
Изоҳ (0)