«Челси» ва «Барселона» Обамеянг трансфери борасида музокара олиб бормоқда, бироқ уларда муаммо пайдо бўлди.
The Athletic нашрининг хабар беришича, «Барселона» ва «Челси» трансфер ишларини якунлаш бўйича бир неча ҳафтадан буён ишламоқда, бироқ аниқ бир тўхтамга келинмаяпти.
Лондонликлар Обамеянгнинг ўзи билан шахсий шартнома борасида келишувга эришгани йўқ. Агар клублар ўзаро келишиб олса, бу муаммо бўлмайди.
Габонлик ҳужумчи «аристократлар» сафига ижара асосида ўтиш эҳтимоли ҳам йўқ эмас.
Музокаралар давомида Обамеянгнинг олган жароҳати жиддий муаммога айланмоқда. Бир неча кун олдин футболчининг уйига ўғрилар кирган ва уни калтаклаган. Натижада Пьер-Эмерикнинг жағи синган. Футболчи жарроҳлик амалиётига рози бўлса, унинг тузалиш муддати тезлашиши мумкин.
Бу жароҳат туфайли Обамеянг камида бир ойни ўтказиб юборади, дея ёзмоқда журналист Хави Мигел.
Изоҳ (0)