Қашқадарё вилоятининг чекка туманларидан бири Деҳқонободда Ўзбекистон мустақиллигининг 31 йиллиги кенг нишонланди. Бу ҳақда тадбирда иштирок этган «Дарё» мухбири хабар берди.
Туман ҳокимлигининг маълумот беришича, Ўзбекистон мустақиллигининг 31 йиллиги олдидан тумандаги эҳтиёжманд оилаларнинг 52 нафар фарзандига хатна тўйи ўтказиб берилган.
«Шунингдек, 10 нафар ногиронлиги бор кишиларга ногиронлик араваси, 10 нафар қулоғи оғир беморларга эшитиш аппарати, 10 нафар кекса ёшли отахон-онахонга ҳасса ва кам таъминланганларга байрам совғаси улашилди», — дейди туман ҳокими Зоир Алиқулов.
Қўшимча қилинишича, байрам олди туманда 11 та объект қурилиши якунланиб, фойдаланишга топширилган.
«Мустақиллик байрами арафасида тумандошлар учун янги мактаб, боғча, янги бозор қурилиб фойдаланишга топширилди. Шунингдек, байрам олди тадбиркорлар томонидан кўплаб объектлар қурилиб, аҳоли учун хизмат кўрсатишни бошлади», — дейди туман ҳокими ўринбосари Шердил Эргашев.
Тадбирнинг байрам қисмида хонанда Дилшод Раҳмонов иштирок этиб, деҳқонободликларга яхши кайфиятига улашди.
Изоҳ (0)