Тошкент халқаро аэропортида 54 бош тимсоҳ болалари ноқонуний олиб ўтилишига чек қўйилгани хабар қилинганди. Давлат экология қўмитаси ҳолатга муносабат билдирди.
Қайд этилишича, 30 август куни Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида Қоҳира- Тошкент 401-сонли рейс билан учиб келган фуқаро М.С. ташқи кўриниши Нил тимсоҳи Crocodylus niloticus'га ўхшаш тимсоҳ болаларини тегишли рухсатномаларсиз мамлакат ҳудудига олиб киришга урингани аниқланган. Уларнинг сони 57 та экани маълум бўлган.
Давлат экология қўмитаси ва «Тошкент-АЭРО» чегара ветеринария пости ходимлари тимсоҳ болалари Тошкент ҳайвонот боғига вақтинча сақлаш учун топширган.
«Ушбу ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берилишини маълум қиламиз», — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)