Наманган вилоятининг Чуст туманидаги газ заправкада юк машинасида ёнғин чиқди. Бу ҳақда вилоят ФВБ матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Чуст тумани Фавқулодда вазиятлар бўлмига 31 август куни соат 12:00 ларда «Лайлакйўл» МФЙ ҳудудида жойлашган автомобилларга газ қуйиш шахончасида ёнғин содир бўлаётгани ҳақида хабар келиб тушган.
Воқеа жойига борилганда «Газ-53» юк машинаси кабинасида ёнаётгани аниқланиб, ёнғин бартараф этилган.
Айни пайтда ёнғин сабаби ва келтирилган зарар миқдори аниқланмоқда. Ҳодиса оқибатида куйган ва тан жароҳати олган фуқаролар йўқ.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)