АҚШнинг Техас штатида маймунчечак билан оғриган биринчи бемор вафот этди. Бу ҳақда People журнали хабар берди.
Бемор бошқа касалликлардан ҳам азият чеккан. Унинг ўлимига айнан нима сабаб бўлгани ўрганилмоқда. Марҳум иммунитети заиф кекса ёшли одам эди. Текширув натижалари бир неча ҳафта ичида эълон қилинади. Бошқа маълумотлар марҳумнинг оиласи манфаатларини кўзлаб ошкор этилмаган.
Маймунчечак тарқалиши фонида маҳаллий ҳокимият аҳолини эмлаш муҳимлиги ҳақида огоҳлантирди.
«Ушбу вирусга қарши курашишнинг энг яхши усули вакциналардир. Мақсадимиз имкон қадар тезроқ ва кўпроқ одамларни эмлаш», — деди Харрис округи судьяси Лина Идалго.
Қўшма Штатларда илгари маймунчечакдан ўлим ҳолатлари кузатилмаган.
Изоҳ (0)