• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12586.41
    • RUB160.42
    • EUR14758.82
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +22°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Афғонистондан совет қўшинларини олиб кетиш қарори Тошкентда қабул қилинган. Горбачёв Нажибулла билан нима учун Тошкентда учрашган?

    1988 йил 7 апрель куни Тошкентда КПСС (Совет иттифоқи Коммунистик партияси) бош котиби Михаил Горбачёв ва Афғонистон президенти Муҳаммад Нажибулла ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Унда зудлик билан Женева битимини имзолаш ва 1988 йил 15 майдан совет қўшинларини олиб кетишни бошлаш имконини берган қарорлар қабул қилинди.

    Михаил Горбачёв ва Муҳаммад Нажибулла

    Михаил Горбачёв ва Муҳаммад Нажибулла
    Фото: «Ed-glezin.livejournal.com»

    Афғонистондан қўшинларни олиб кетиш ҳақидаги қарорни Горбачёв 1986 йил февралида КПССнинг 27-қурултойида эълон қилган эди. Буни амалга оширишнинг биринчи босқичи сифатида СССР сиёсий етакчиси Афғонистон президенти билан учрашиши зарур эди. Моҳиятан, бу Женевада Афғонистон атрофидаги вазиятни сиёсий тартибга солиш масалалари бўйича муҳим ҳужжатларни имзолашдан олдинги, ўзича тарихий аҳамиятга эга бўлмаган расмий учрашув бўлиши керак эди, аммо бундай бўлиб чиқмади.

    Ушбу учрашувни Горбачёв Москвада эмас, Тошкентда ўтказишга қарор қилди. Горбачёвнинг ўзи тушунтирганидек, бу билан у Нажибулла Афғонистоннинг мустақил раҳбари эканини, Горбачёв у билан тенг сиёсий шерик сифатида музокаралар олиб боришини таъкидлаб кўрсатмоқчи бўлган ва шунинг учун уни кўрсатмалар бериш ва зарур ҳужжатларни имзолаш учун Москвага чақирмаган.

    Тошкентдаги айнан шу учрашувдан кейин СССР мудофаа вазири Дмитрий Язов 1988 йил 15 майдан бошлаб қўшинларни икки босқичда олиб кетиш ҳақидаги директивани имзолади.

    1988 йил 14 апрелда Женевада ҳужжатлар имзолангач, ушбу тадбирларни амалга ошириш бошланди.

    Эслатиб ўтамиз, Совет Иттифоқи Коммунистик партияси (КПСС) марказий қўмитасининг сўнгги бош котиби ва СССРнинг ягона президенти Михаил Горбачёв 91 ёшида вафот этди.

    ОАВ Горбачёв «оғир ва узоқ давом этган касалликдан кейин» вафот этганини хабар қилди. Уларга кўра, Горбачёв ўлимидан сал аввал касалхонага гемодиализ учун келган.

    Сўнгги йилларда Горбачёв буйрак касаллигидан азият чекаётган эди. Хусусан, сиёсатчи бир неча йил давомида гемодиализдан ўтгани ҳақида маълумотлар бор.

    Сиёсатчи Москвадаги Новодевичие қабристонида рафиқаси Раиса Горбачёва ёнига дафн этилади. Дафн маросимининг санаси ҳали белгиланмаган.

    Совет иттифоқининг Афғонистон урушидаги иштироки ҳақида қисқача

    1978 йил 27 апрелда Афғонистонда Апрель (Савр) инқилоби бошланди. Оқибатда Афғонистон халқ демократик партияси (АХДП) ҳокимият тепасига келди ва мамлакатни Афғонистон Демократик Республикаси (АДР) деб эълон қилди.

    Мамлакат раҳбариятининг Афғонистонни қолоқликдан чиқариши керак бўлган янги ислоҳотларни амалга оширишга уриниши исломий мухолифат қаршилигига дуч келди. 1978 йилда Афғонистонда фуқаролар уруши бошланди.

    1978 йил 8 майда Афғонистон ҳукумати СССРнинг Кобулдаги элчиси орқали совет ҳукуматига зудлик билан Афғонистонга совет маслаҳатчиларини – партиявий, ҳарбий, иқтисодий мутахассисларни, КГБ ходимларини АДР хавфсизлик хизматларини ташкил этишда ёрдам бериш учун юборишни илтимос қилиб мурожаат қилди. Май ойининг иккинчи ярмида КГБ зобитлари Афғонистонга жўнади.

    Ҳиротдаги қўзғолон совет – афғон чегараси яқинида совет қўшинларини кучайтиришга мажбур қилди. Мудофаа вазири Д.Ф. Устиновнинг буйруғига биноан 103-гвардия ҳаво десант дивизиясини Афғонистонга туширишга тайёргарлик кўрилди. Афғонистонда совет маслаҳатчилари (шу жумладан ҳарбий маслаҳатчилар) сони кескин ошди. 10 декабрдан Д.Ф. Устиновнинг шахсий буйруғига биноан Туркистон ва Ўрта Осиё ҳарбий округларининг бўлинмалари ва таркибий қисмларини жойлаштириш ва сафарбар қилиш амалга оширилди. Яқинлашиб келаётган воқеаларда асосий зарба берувчи куч сифатида тайинланган 103-сонли Витебск гвардия авиация десанти кута бошлади.

    1979 йил 12 декабрда Сиёсий бюро йиғилишида Афғонистонга ҳарбий қўшин юбориш ҳақида қарор қабул қилинди. 24 декабрда Кобулдан 50 километр шимолда жойлашган Баграм аэродромига биринчи контингент қўнди ва шу билан уруш ҳаракатлари бошланди.

    1979–1989 йилларда ўта хавфли мужоҳид гуруҳлари ва уларнинг катта базаларини йўқ қилиш учун 416 та кенг кўламли операция ўтказилган. Улар орасида Панжшер дарасида дала қўмондони Аҳмадшоҳ Масъуд жангариларига қарши Панжшер операцияси (1980–1985), Покистон билан чегарадош ҳудудларда Кунар операцияси (1985), Жавар базасини йўқ қилиш операцияси (1986), Хост шаҳрининг озод қилиш бўйича «Магистраль» операцияси (1987–1988) ва бошқалар.

    Мавзуга доир:

    • Совет болғаси ва Америка сандони ўртасидаги мамлакат. 24 декабрь – Афғонистон уруши бошланган сана
    • Дунёни ўзгартирган ва совуқ урушга барҳам берган Михаил Горбачёвнинг ҳаёт йўли — суратларда
    • «Демократия чемпиони кетди». Ғарб сиёсатчилари Горбачёвнинг вафотига муносабат билдирди

    31.08.2022, 11:56   Изоҳ (0)   20614
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Дунёни ўзгартирган ва совуқ урушга барҳам берган Михаил Горбачёвнинг ҳаёт йўли — суратларда

    31.08.2022, 11:02

    Путин Горбачёвнинг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди

    31.08.2022, 10:52

    «Демократия чемпиони кетди». Ғарб сиёсатчилари Горбачёвнинг вафотига муносабат билдирди

    31.08.2022, 10:41

    СССРнинг сўнгги раҳбари Михаил Горбачёв 91 ёшида вафот этди

    31.08.2022, 09:21

    CNN: АҚШ бир неча ойдан бери жанубни деоккупация қилиш учун Украинага қурол етказиб бермоқда

    30.08.2022, 23:59

    Байденни 2024 йилги сайловда қўллаб-қувватловчи ҳаракат сайлов комиссиясига мурожаат қилди

    30.08.2022, 23:48
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп Хоманаийни шармандали ўлимдан қутқарганини айтди

    Дунё | 27 июн, 23:20

    “Дарё” дайжести: 27 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 27 июн, 23:05

    “Пахтакор” метро бекатида 3 ёшли қизалоқнинг оёғи вагон эшигига қисилиб қолди

    Ўзбекистон | 27 июн, 22:46

    Шерзод Асадов “Олтин қалам” ғолибларини тақдирлаш маросимида президентнинг ОАВ ходимларига йўллаган табригини ўқиб эшиттирди

    Ўзбекистон | 27 июн, 22:25

    Суперлига. Қўқондаги голлар шоусида “Динамо” “Қўқон-1912”ни мағлубиятга учратди

    Спорт | 27 июн, 22:09

    Тошкент вилоятида 1,9 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган тадбиркорлар аниқланди

    Ўзбекистон | 27 июн, 21:40

    Шавкат Мирзиёевнинг Беларусга амалий ташрифи якунланди

    Ўзбекистон | 27 июн, 21:10

    Тошкентда онлайн наркодўконнинг 5 нафар аъзоси қўлга олинди (видео)

    Ўзбекистон | 27 июн, 20:55

    Ўзбекистонда қамоққа олинганларни қийноққа солиш ҳолларининг олдини олувчи қонун имзоланди

    Ўзбекистон | 27 июн, 20:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.