• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +22°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    «Демократия чемпиони кетди». Ғарб сиёсатчилари Горбачёвнинг вафотига муносабат билдирди

    Михаил Горбачёв 30 август куни Москвада узоқ давом этган оғир касалликдан кейин вафот этди. У 91 ёшда эди. Ғарбнинг собиқ ва амалдаги сиёсатчилари СССРнинг ягона президенти ҳақида қандай фикрлар билдирганини «РБК» ўз мақоласида келтириб ўтди.

    Генри Киссинжер 1989 йилда СССРга ташрифи чоғида Михаил Горбачёв билан

    Генри Киссинжер 1989 йилда СССРга ташрифи чоғида Михаил Горбачёв билан
    Фото: «ТАСС»

    АҚШ президенти Жо Байден: «У ошкоралик (гласность) ва қайта қуриш (перестройка)га шунчаки шиорлар сифатида эмас, балки кўп йиллик яккаланиш ва маҳрумликдан кейин Совет иттифоқи халқи учун олға бошловчи йўл сифатида ишонарди. Бу ноёб етакчи — тасаввури бой, бошқа келажакнинг имкони борлигини кўришга ва унга эришиш учун жасурлик билан ўз карьерасини хавф остига қўйишга қодир инсоннинг интилишлари эди. Бунинг натижасида миллионлаб одамлар учун янада хавфсизроқ дунё ва катта эркинлик юзага келди».

    Франция президенти Эммануэль Макрон: «Михаил Горбачёвнинг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдираман, унинг танлови россияликлар учун эркинликка йўл очди. Унинг Европадаги тинчликка содиқлиги бизнинг умумий тарихимизни ўзгартирди».

    БМТ бош котиби Антониу Гутерриш: «Михаил Горбачёв тарихнинг йўналишини ўзгартирган ноёб давлат арбоби эди. Дунё глобал кўламдаги атоқли етакчини, кўп томонлама алоқалар тарафдорини ва тиним билмас тинчлик курашчисини йўқотди. Мен унинг вафотидан чуқур қайғудаман».

    Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен: «Михаил Горбачёв обрўли ва ҳурматли етакчи эди. У совуқ уруш тугашида ва темир парда тушишида ҳал қилувчи ролни ўйнади. У эркин Европага йўл очди. Бу меросни биз унутмаймиз».

    Япония бош вазири Фумио Кисида: «Совет иттифоқи етакчиси сифатида, жаноб Горбачёв Европанинг парчаланишини енгиб ўтишда, шунингдек, Иккинчи жаҳон урушидан кейин Шарқ ва Ғарб ўртасидаги зиддиятнинг олдини олишда муҳим роль ўйнади. АҚШ билан ядро қуролларини камайтириш ҳақида келишувга эришган ҳолда, у совуқ уруш тугашига олиб келган одам ҳисобланади».

    Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон: «Мен Горбачёвнинг вафоти ҳақидаги хабардан қайғудаман. Доим унинг жасорати ва ҳалоллигига қойил қолганман, совуқ урушни тинч йўл билан тугатиб, у ушбу хислатларини намоён қилган».

    БМТ Бош ассамблеяси раиси Абдулла Шаҳид: «Совет иттифоқининг сўнгги президенти ва тинчлик бўйича Нобель мукофоти совриндори (1990), совуқ урушнинг қирғинларсиз тугашига олиб келган радикал ислоҳотлар йўлини танлаган Михаил Горбачёвнинг вафоти ҳақидаги хабардан қайғуга тушдим».

    Австрия канцлери Карл Нехаммер: «Айнан Михаил Горбачёв Европада «темир парда» тушиб, совуқ уруш тугаганидан кейин Шарқ ва Ғарбнинг яқинлашувига ёрдам берди».

    Британия ташқи ишлар вазири Лиз Трасс: «Михаил Горбачёв Ғарб етакчилари билан совуқ урушни тугатиш устида ишлаб, глобал хавфсизлик ва барқарорликка улкан ҳисса қўшган атоқли давлат арбоби эди. Ҳар қачонгидан кўра кўпроқ ҳозир ҳамкорлик ва тинчлик бўйича ушбу мерос тантана қилиши керак».

    АҚШ собиқ давлат котиби Кондолиза Райс: «Мен Михаил Горбачёвнинг вафоти ҳақидаги хабардан қайғудаман. У ўз халқи учун энг яхши ҳаётни таъминлашга интилган одам эди. Унинг ҳаёти муҳим аҳамиятга эга эди, чунки усиз ва унинг жасоратисиз совуқ урушга тинч йўл билан нуқта қўйиш имконсиз бўлган бўларди».

    АҚШ собиқ давлат котиби Генри Киссинжер: «Горбачёв улкан ишларни амалга оширди, аммо ўзининг барча ниятларини рўёбга чиқара олмади. У жамият ҳали охиригача тайёр бўлмаган ғояларни амалга оширгани учун қисман жабр кўрди. Бироқ Ғарбий Европадаги одамлар ва германияликлар, охир-оқибат россияликлар ушбу эркинлик ғоялари билан олға юришдаги кўтаринки руҳ ва жасорат учун унинг олдида қарздордир».

    Италия собиқ бош вазири Сильвио Берлускони: «Демократия чемпиони кетди. Михаил Горбачёв — ХХ аср тарихини ўзгартирган инсон. Халқаро сиёсатда ҳозиргидек жуда қийин пайтда унинг узоқни кўра билиш қобилияти ва соғлом фикрининг ўрни билиниб қолади».

    Мавзуга доир: СССРнинг сўнгги раҳбари Михаил Горбачёв 91 ёшида вафот этди

    31.08.2022, 10:41   Изоҳ (0)   14565
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    СССРнинг сўнгги раҳбари Михаил Горбачёв 91 ёшида вафот этди

    31.08.2022, 09:21

    CNN: АҚШ бир неча ойдан бери жанубни деоккупация қилиш учун Украинага қурол етказиб бермоқда

    30.08.2022, 23:59

    Байденни 2024 йилги сайловда қўллаб-қувватловчи ҳаракат сайлов комиссиясига мурожаат қилди

    30.08.2022, 23:48

    Миллионларни қайғуга солган фожиа. Малика Диананинг бевақт ўлимига 25 йил тўлди (видео)

    30.08.2022, 23:25

    Зеленский Украинани тиклаш учун қанча пул керак эканини айтди

    30.08.2022, 21:33

    Тайван ҳарбийлари Хитой армияси дронига қарата биринчи марта ўт очди

    30.08.2022, 19:52
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп Путинга Украина билан ҳудудлар алмашинувини муҳокама қилишни таклиф қилади

    Дунё | 7 август, 23:25

    “Депутат сайловчилар масалаларини кўтариб, ҳар қандай даражадаги раҳбарга кўндаланг қўйиши керак” — Эркинжон Турдимов

    Ўзбекистон | 7 август, 23:16

    Google бепул AI репетиторни тақдим этди

    Дунё | 7 август, 23:10

    Электр таъминоти корхоналари ходимлари ҳам бодикамера билан ишлашни бошлади

    Ўзбекистон | 7 август, 22:55

    Бухорода ота фарзандларига 128 млн сўм алиментни тўламай юргани маълум бўлди

    Ўзбекистон | 7 август, 22:45

    Гана президенти самолёт ҳалокатидан мўжиза туфайли омон қолган — Ghanaweb

    Дунё | 7 август, 22:30

    Google хакерлик ҳужумига учраганини тасдиқлади

    Дунё | 7 август, 22:20

    Бухорода тадбиркор 800 млн сўмдан ортиқ асоссиз солиққа тортилди

    Ўзбекистон | 7 август, 22:09
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.