Андижон вилояти Шаҳрихон туманида эркакни кийимларини ечиб ташлаб, видеотасвирга олган гуруҳ аъзолари ушланди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар қилди.
Қайд этилишича, бир гуруҳ шахслар 17 август куни Telegram мессенжери орқали фуқарога уятсиз мазмундаги хабарларни ёзиб, алдов йўли билан Шаҳрихон тумани ҳудудига тунги вақтда чақирган. Уни кийимсиз ҳолатда видеотасвирга олиб, товламачилик содир этган.
Ҳолат юзасидан Шаҳрихон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 165-моддаси (товламачилик) 2-қисми «в» банди билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)