Россиянинг «АвтоВаз» компанияси раҳбарияти енгил автомобиль қисмларини йиғиш линиясига 500 нафар Ўзбекистонлик мутахассисларни ишга жалб қилмоқчи. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабар бермоқда.
«АвтоВаз» Россияда Lada автомобилларини ишлаб чиқаради. Бу келишув агентликнинг Самарадаги вакили ва компания ўртасидаги учрашувда муҳокама қилинган.
Шунингдек, «Сласти» қандолатчилик корхонасига 20 нафар Ўзбекистон фуқаросини ишга жойлаштиришга келишиб олинди.
Учрашув якунида ушбу корхоналарга ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш учун тегишли ҳужжатлар тўплами тақдим этилди.
Аввалроқ Буюк Британияда ишчилар етишмаслиги сабаб озиқ-овқатлар исроф бўлаётгани, буни бартараф этиш учун Ўзбекистондан ҳам одамлар жалб қилингани ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)