«Борнмут» бош мураббийи Скот Паркер «Ливерпуль»га қарши ўйиндан (0:9) сўнг истеъфога чиқарилди.
Паркер Юрген Клоппнинг «Ливерпуль»ига қарши ўйиндан сўнг ўз лавозимидан айрилган олтинчи мутахассисга айланди, дея хабар беради Wҳосcоредъга таяниб «Чемпионат» нашри.
Аввалроқ Франченско Гвидолин («Суонси», 2016 йил), Славен Билич («Вест Ҳэм», 2017 йил), Славиша Ёканович («Фулҳэм», 2018 йил), Жозе Моуриньо («Манчестер Юнайтед», 2018 йил) ва Марку Сильва («Эвертон», 2019 йил) мерсисайдликларга қарши баҳсдан сўнг вазифасидан озод этилган.
41 ёшли Паркер 2021 йил июль ойиа «Борнмут»ни қабул қилиб олган эди. Унинг қўл остида жамоа Чемпионшипда 2-ўринни эгаллаб, тўғридан-тўғри АПЛга йўл олганди.
Мавзуга доир: АПЛда 18 йил деганда илк бор август ойида мураббий ишдан олинди
Изоҳ (0)