Жиззах вилоятининг Зарбдор туманида бир кишининг ўлими билан якунланган ЙТҲ юз берди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, воқеа 24 август куни соат 09:35 ларда А-376 Қўқон—Жиззах автомобиль йўлининг 274-километрида содир бўлган. Зарбдор туманида яшовчи ҳайдовчи Matiz машинасини Жиззах йўналишида бошқариб кетаётиб йўлни кесиб ўтаётган фуқарони уриб юборган.
Оқибатда шу туманда яшовчи 64 ёшли пиёда оғир тан жароҳатлари олиб, шифохонага ётқизилган. Бироқ кўрсатилган муолажаларга қарамай вафот этган.
Ҳолат юзасидан Зарбдор тумани ИИБ томонидан жиноят иши қўзғатилган.
Изоҳ (0)