Россиянинг Москва вилоятидаги «Патриот» конгресс-кўргазма марказида «АрМИ—2022» Халқаро армия ўйинларининг ёпилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги хабар қилди.
Қайд этилишича, жорий йилги халқаро армия ўйинларининг 21 та йўналишида иштирок этган Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги жамоалари 7 та олтинни қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллаган. Биринчи ўрин Россияга насиб этган бўлса, кучли учликка Беларусь жамоалари якун ясаган.
Анъанага мувофиқ Халқаро армия ўйинлари Россия Мудофаа вазирлигининг Марказий ҳарбий оркестри, Халқ артисти Игорь Бутман бошчилигидаги Москва жаз оркестри, шунингдек, «Армия маданияти» мусобақаси иштирокчи давлатларининг миллий маданий жамоаси чиқишлари билан якунланган.
Изоҳ (0)