Бухоро вилояти Қоровулбозор туманида ер майдонини алдаб сотмоқчи бўлган шахс қўлга тушди. Бу ҳақда «Постда» хабар қилди.
Қайд этилишича, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар тезкор тадбир ўтказган. Жараён давомида фуқаро Ф.Ш. Қоровулбозор тумани «Бўзачи» МФЙ ҳудудидаги туман ҳокимлиги захирасида бўлган 2,4 гектар экин ер майдонини бошқа бир фуқаро Ф.га сотмоқчи экани аниқланган. У ер майдони ўзиники эканини айтиб, 54 миллион сўмга сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодекснинг 168-моддаси (фирибгарик) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)