Қашқадарё вилояти Китоб туманида икки оила яраштирилди, деб хабар беради вилоят Ички ишлар бошқармаси.
Қайд этилишича, Китоб тумани «Анорзор» маҳалласида яшовчи икки катта оила вакиллари қарийб 30 йилдан буён ўзаро адоватлашиб келган. Мазкур сулолавий низога чек қўйиш мақсадида 3-сектор раҳбари, туман ИИБ бошлиғи, подполковник Икром Тоғаев бошчилигида ишчи гуруҳ тузилиб, ушбу масала муҳокамасига бағишланган учрашув бўлиб ўтган.
«Якунда томонлар келишуви таъминланиб, узоқ йиллик низога барҳам берилди», — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)